https://sputniknews.uz/20221202/aksilmonopoliya-qomitasi-ayoqshlarni-gaz-narxi-borasida-ogohlantirdi-30448703.html
Аксилмонополия қўмитаси АЁҚШларни газ нархи борасида огоҳлантирди
Аксилмонополия қўмитаси АЁҚШларни газ нархи борасида огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Қўмита тадбиркорларни метан газ нархини асоссиз оширишдан тийилишга чақирди. 02.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-02T18:45+0500
2022-12-02T18:45+0500
2022-12-02T18:45+0500
жамият
газ
“ўзтрансгаз”
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/11/26261694_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_b6f13c34d9ec019f393f6b7e498bce09.jpg
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Газ қуйиш шохобчалари фаолиятига киритилган чекловлар метан газ нархларининг ошишига сабаб бўла олмайди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси шундай огоҳлантириш билан чиқди.Қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, куз-қиш мавсумида об-ҳавонинг совиши сабабли айрим ҳудудларда метан газ қуйиш шохобчаларида чекловлар киритиш тўғрисида мутасадди идоралар томонидан ахборот берилган. Аммо бу ҳолат автомобилларга газ қуйиш шохобчалари томонидан метан гази нархларининг ошишига сабаб бўла олмайди.Монополияга қарши курашиш қўмитаси бу борада барча ҳудудий бошқармаларига аниқ топшириқлар бергани ва улар томонидан назорат ишлари олиб борилаётгани ҳақида огоҳлантирган.Эслатиб ўтамиз, Ўзтрансгаз 9 ноябрдан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари фаолияти вақтинчалик чеклов киритилишини эълон қилганди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/11/26261694_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_76c734ba6a1d31c2023e0773b1084004.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, газ, “ўзтрансгаз”
жамият, газ, “ўзтрансгаз”
Аксилмонополия қўмитаси АЁҚШларни газ нархи борасида огоҳлантирди
Қўмита тадбиркорларни метан газ нархини асоссиз оширишдан тийилишга чақирди.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Газ қуйиш шохобчалари фаолиятига киритилган чекловлар метан газ нархларининг ошишига сабаб бўла олмайди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси шундай огоҳлантириш билан чиқди.
Қўмита матбуот хизмати
хабарига кўра, куз-қиш мавсумида об-ҳавонинг совиши сабабли айрим ҳудудларда метан газ қуйиш шохобчаларида чекловлар киритиш тўғрисида мутасадди идоралар томонидан ахборот берилган. Аммо бу ҳолат автомобилларга газ қуйиш шохобчалари томонидан метан гази нархларининг ошишига сабаб бўла олмайди.
“Ўз навбатида, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан метан газ нархлари доимий мониторинг қилиб борилаётгани ва тадбиркорлар томонидан автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида метан гази нархларини сунъий равишда ошириш ҳолати аниқланган тақдирда мансабдор шахсларга белгиланган тартибда тегишли чора кўрилиши маълум қилинади”, дейилади қўмита хабарида.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси бу борада барча ҳудудий бошқармаларига аниқ топшириқлар бергани ва улар томонидан назорат ишлари олиб борилаётгани ҳақида огоҳлантирган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзтрансгаз 9 ноябрдан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари фаолияти вақтинчалик чеклов киритилишини эълон қилганди.