https://sputniknews.uz/20221202/abdulla-aripov-rossiyalik-ishbilarmonlarni-mavjud-zaxiralardan-faolroq-foydalanishga-chaqirdi-30436106.html
Абдулла Арипов россиялик ишбилармонларни мавжуд захиралардан фаолроқ фойдаланишга чақирди
Абдулла Арипов россиялик ишбилармонларни мавжуд захиралардан фаолроқ фойдаланишга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Самарқандда бўлиб ўтаётган Россия-Ўзбекистон бизнес-форумида нутқ сўзлади - тафсилотлар. 02.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-02T11:55+0500
2022-12-02T11:55+0500
2022-12-02T11:55+0500
ўзбекистон - россия
абдулла арипов
самарқанд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1c/29549176_0:0:3019:1699_1920x0_80_0_0_d0fbccf2370bb09e70c2b61a5847e70b.jpg
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистон Россия билан узоқ муддатли анъанавий дўстлик ва ҳамкорлик ришталари билан боғланган. Бу ҳақида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Самарқандда бўлиб ўтаётган Россия-Ўзбекистон бизнес-форумида айтиб ўтди, дея хабар берди Sputnik мухбири.Унинг сўзларига кўра, форумда иштирок этаётган Россиянинг йирик компаниялари ва молия институтлари вакиллари мавжуд қийинчилик ва чекловларга қарамай, Ўзбекистонда муҳим сармоявий лойиҳаларни амалга оширишда муваффақиятли иштирок этмоқда.Мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, мамлакатлар ушбу кўрсаткичларнинг янада ошишига умид қилишлари мумкин.Ариповнинг таъкидлашича, саноат кооперацияси, агросаноат, озиқ-овқат, тўқимачилик, электротехника, кимё ва фармацевтика саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби соҳаларда катта имкониятлар мавжуд.Абдулла Арипов россиялик ишбилармонларни “Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни сифатли контент билан тўлдириш учун” мавжуд захиралардан фаолроқ фойдаланишга чақирди.Маълумот учун, сўнгги 4 йил ичида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3 баробарга ўсди. Жорий йилнинг 10 ойида ўсиш 30 фоизни қайд этди. Россиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган сармояларининг умумий ҳажми 13 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1c/29549176_127:0:2858:2048_1920x0_80_0_0_6e6f5892e75f83af7d86ccfd1c6ed069.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон - россия, абдулла арипов, самарқанд
ўзбекистон - россия, абдулла арипов, самарқанд
Абдулла Арипов россиялик ишбилармонларни мавжуд захиралардан фаолроқ фойдаланишга чақирди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Самарқандда бўлиб ўтаётган Россия-Ўзбекистон бизнес-форумида нутқ сўзлади - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистон Россия билан узоқ муддатли анъанавий дўстлик ва ҳамкорлик ришталари билан боғланган. Бу ҳақида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Самарқандда бўлиб ўтаётган Россия-Ўзбекистон бизнес-форумида айтиб ўтди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
“Бугун мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар мисли кўрилмаган юксак даражада. Бунга, биринчи навбатда, президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўртасидаги очиқ, самимий ва ишончли муносабатлар туфайли эришилди”, дейди Ўзбекистон ҳукумати раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, форумда иштирок этаётган Россиянинг йирик компаниялари ва молия институтлари вакиллари мавжуд қийинчилик ва чекловларга қарамай, Ўзбекистонда муҳим сармоявий лойиҳаларни амалга оширишда муваффақиятли иштирок этмоқда.
Мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, мамлакатлар ушбу кўрсаткичларнинг янада ошишига умид қилишлари мумкин.
Ариповнинг таъкидлашича, саноат кооперацияси, агросаноат, озиқ-овқат, тўқимачилик, электротехника, кимё ва фармацевтика саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби соҳаларда катта имкониятлар мавжуд.
Абдулла Арипов россиялик ишбилармонларни “Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни сифатли контент билан тўлдириш учун” мавжуд захиралардан фаолроқ фойдаланишга чақирди.
"Биз Россия ишбилармон доиралари билан конструктив ва узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантирмоқчимиз", дейди Абдулла Арипов.
Маълумот учун, сўнгги 4 йил ичида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3 баробарга ўсди. Жорий йилнинг 10 ойида ўсиш 30 фоизни қайд этди. Россиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган сармояларининг умумий ҳажми 13 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади.