Украинанинг ҳаво мудофааси: АҚШ ва НАТОнинг қуролли саботажи

© NATO / Ian HouldingВоеннослужащие во время совместных учений НАТО Steadfast Jazz на полигоне в Польше.
Военнослужащие во время совместных учений НАТО Steadfast Jazz на полигоне в Польше. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2022
Oбуна бўлиш
Берлин, Варшава, Вашингтон ва бошқа “иттифоқдошлар” НАТОни Россия билан тўғридан-тўғри можарога жалб қилишдан кўрқиб, турли баҳоналар билан Украинага самарали қуролларни етказиб беришдан бош тортишмоқда.
Пентагон ва НАТОнинг Украина ҳаво ҳужумига қарши мудофаасини мустаҳкамлаш масадларини ҳақиқатларга мос келмайди - Украина Қуролли Кучлари тизимли равишда Ғарбдан қуролли “металлолом” ёки алоҳида тажриба учун самарасиз зенит ракета комплексларини олишда давом этмоқда.
Чунки АҚШ ва европалик иттифоқдошлар бошқаларнинг қўллари билан ўзаро “ўз мақсадлари”ни амалга оширишга ҳаракат қилишмоқда. Украина ҳаво ҳужумига қарши мудофааси фақат саҳналаштириш бўлиб қолади ва Киев режимининг янги “афсона”лари шаклланишига ёрдам беради.
29 ноябрь куни Пентагоннинг юқори мартабали мулозими Украина ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини мустаҳкамлаш Америка ва Европа иттифоқчилари учун “мутлақ устувор вазифа” бўлиб қолаётганини айтган эди, - дейилади АҚШ Мудофаа вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган баёнотда. Вашингтон Киев режимига НАТО нинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимида энг яхшиси сифатида кўрсатадиган Patriot зенит ракета комплексларини юбориш масаласини кўриб чиқмоқда.
Лекин барибир технологик жиҳатдан эскирган Avenger, Crotale зенит ракета тизимлари, 275 та зенит қуроллари ва пулемётларининг кўп миқдорда етказилишини АҚШ мудофаа вазирлиги тасдиқлаётгани йўқ. Ўтган аср ярмидан қолган НАТО техникалари Россиянинг янги баллистик ва қанотли ракетлари билан қарама-қаршиликда кучсиз. IRIS-T ва NASAMS типидаги бир қанча зенит ракета комплекслари Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида ҳеч нимани ўзгартирмайди. Ҳарбий тўқнашувлар линиясининг алоҳида майдонларида Украина Қуролли Кучлари зонавий ҳаво ҳужумига қарши мудофаани совет даридаги “Бук”лар ва Франциянинг “Кроллари” бирлашувидан фойдаланиб яратишни уддалашмоқда.
Киев режимининг қуролларга иштаҳаси очилиб бораётган бир пайтда коллектив Ғарб юқори технологияли, ядровий Россия билан тўғридан-тўғри ҳарбий можарони келтириб чиқаришни истамайди. Шу сабабли “сўнгги украин аскари қолгунига қадар давом этадиган” прокси-урушда Пентагон ва НАТО қуролли саботажни замонавий комплексларни сақлашнинг мураккаблиги ва Украина Қуролли Кучларининг ҳисоб-китобларни тайёрлаш муддатларининг узоқлиги билан оқлашмоқда, масъулиятли “таъминот”нинг "координацияси ва консультацияси" билан шуғулланишмоқда.
Масалан, НАТО ҳаво майдонининг шарқий чегараларини ҳимоя қилиш учун Германия Польшага (вақтинчалик фойдаланиш учун) ўзининг узоқлиги 100 кмгача бўлган Patriot комплексларини таклиф қилди. Варшава эса немис зенит ракета комплексларининг Польша ҳудудида Украина осмонидаги Россия нишонларига ишлаб қолишидан ҳадиксирамоқда ва шу сабабли Берлинга “Патриот”ларни тўғридан-тўғри Киевга жўнатишни тавсия қиляпти. Бундай битимга Германия канцлери Олаф Шольц тайёр эмас, ва у Украинага 1973 йил намунасидаги Gepard “зенит танк”ларидан кўп етказиб беришни ваъда қиляпти. Маълумки, Gepard ўзиюрар зенит қуроллари (ЗСУ) 35 мм Oerlikon автоматлари билан (Леопард танкининг шассисида) Бундесвер қуроллар сафидан 10 йил олдин чиқарилган ва шу вақтгача омборларда чанг босиб ётган қурол. Киевга кўплаб Gepard ЗСУ етказиб берилиши мутлақо фойдасиз - чунки ҳарбий характеристикасига кўра бу ҳатто Stinger зенит ракета комплекслари ҳам эмас. Қуролнинг эскилиги ва нишоннинг 5 кмгача (4 км узоқликда)нишонга тегиш масофаси - Гепардларнинг Украиннада тезда утилизацияга чиқишини таъминлайди.

“Кичик укалар” учун найза ва қалқон

АҚШ 24 февралдан кейин Украинага 19 миллиард доллар суммасидаги ёрдам ажратди, бироқ тўққизта ноллик арқамлар ғалабани кафолатлаб бермайди. Шимолий Америкада ва Европада Киев режимини ҳарбий томондан қўллаб-қувватлаш қанчалар хавфли эканлигини яхши билишади. Берлин, Варшава, Вашингтон ва бошқа “иттифоқдошлар” НАТОни Россия билан тўғридан-тўғри можарога жалб қилишдан кўрқиб, турли баҳоналар билан Украинага самарали қуролларни етказиб беришдан бош тортишмоқда. Мудофаавий комплекслар билан ҳам парадоксал вазият кузатилмоқда.
Германиянинг НАТО ҳаво майдонини ҳимоя қилиш учун Польша чегараларида Patriot зенит ракета комплексларини жойлаштиришни Варшава бошида қабул қилган, бироқ бугунги кунда ҳукуматдаги амалдорлар, жумладан, мамлакат президенти Анджей Дуда ҳам “қўшниларнинг урушлари туфайли мамлакат хавфсизлиги” учун қурбонлик қилишга рози бўлишмади. Польша ҳукумати Германиянинг Patriot зенит ракета комплексларини жойлаштиришдек “эзгу ниятдаги” таклифига рад жавобини берди. Ва бу тўғри қарор, Россияга қарши сиёсат учун қасос - аллақачон йўлга чиққан.
Польшанинг немис “Патриот”ларини тўғридан-тўғри УҚКга йўналтириш таклифини Украина қўмондончилиги тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Варшава ҳаёжон билан АҚШ фикрини 29-30 ноябрь кунлари Руминияда бўлиб ўтадиган НАТО ташқи ишлар вазирликлари йиғилишида кутган эди. Бироқ, Германия ўз зенит комплексларини альянснинг интеграциялашган ҳаво ҳужумига қарши тизимининг бир қисми деб ҳисоблайди, бу тизим НАТО давлатларидан ташқарида ишлай олмайди. Ушбу “Шекспирча” сюжет Киев режимига ҳеч қандай яхшилик аломатини билдирмайди, яъни истиқболда- фақат F-16 самолётларини етказиш тўғрисида узоқ давом этадиган мулоҳазалар ва УҚК нинг НАТО пулёмёти ўрнатилган “жиҳод мобилар”ига эга бўлиши истоқболини англатади холос.
Ғарб 106,7 миллион евро бюджет билан 15 минг Украина аскарини (икки йил ичида) тайёрлаш бўйича Европа Иттифоқи миссиясини яратиш билан аччиқ таблеткани ширин қилди. Бироқ, Украина Қуролли Кучларининг йўқотишлари билан таққослаганда, бундай ёрдам натижаси жуда ноаниқ кўринади. Еврокомиссия маълумотларига кўра, Украина Қуролли кучлари тўққиз ой ичида 100 мингдан ортиқ одамни йўқотган. Қўшма Штатлар манфаатлари учун ҳалок бўлган украиналик аскарларнинг сони 150-200 мингга етиб, энергия тизими амалда вайрон бўлганда, армия ва жамият тўлиқ йўқотиш ва қийинчиликларни ҳис қилади.
“Арестович эртаклари” ва “қоидаларга асосланган” халқаро тартиб ҳақидаги Америка демагогияси Киев режимига мағлубиятдан қочишга ёрдам бермайди.
Американинг Foreign Policy журнали шундай ёзади: “Ҳеч қандай буюк держава ўз чегараларига қудратли ҳарбий альянснинг кириб келишига қараб турмаган бўлар эди”. Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар йиллаб давом этиши мумкин ва Киевнинг (Ғарбнинг) ғалаба қозониш эҳтимоли жуда кам. АҚШнинг ташқи сиёсат бўйича мулозимлари ўз хатоларини тан олишни ёқтирмайди, ва барибир Оқ уй маъмурияти ядровий эскалация хавфини ҳис қилмоқда. Россия билан уруш бошламоқчи ҳам эмас, яъни стратегик боши берк кўчага кириб қолган.
Вашингтон ва Брюссель учун Украинадаги урушни “муваффақият” сифатида кўрсатиши қийин. Европа Иттифоқига иқтисодий (энергетикага оид) муаммолар ва украин қочқинлари “босим ўтказмоқда”. НАТО бош қотиби Йенс Столтенберг сешанба куни Киев учун альянс эшиклари очиқ, “биз ортга чекинмаймиз” дегани ва чоршанба куни Украинага аъзолик ҳақида эмас, балки давлатчиликни сақлаб қолиш ҳақида ўйлашни тавсия қилгани- бежиз эмас.
Янгиликлар лентаси
0