https://sputniknews.uz/20221201/tojikiston-turizmni-rivojlantirish-borasida-ozbekiston-tajribasini-organmoqda-30399363.html
Тожикистон туризмни ривожлантириш борасида Ўзбекистон тажрибасини ўрганмоқда
Тожикистон туризмни ривожлантириш борасида Ўзбекистон тажрибасини ўрганмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Икки мамлакат мутахассисларни жалб қилган ҳолда экспедиция ташкил этиш ҳамда талабалар алмашинуви ва тажриба алмашишни йўлга қўйишга келиб олди. 01.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-01T12:52+0500
2022-12-01T12:52+0500
2022-12-01T12:52+0500
туризм
тожикистон
туризм ва маданий мерос вазирлиги
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/01/30399538_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_822ab6c999899095c623569f60639a5e.jpg
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Тожикистон туризмни ривожлантириш борасида Ўзбекистон тажрибасини ўрганмоқда. Бу ҳақида Тожикистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Тожиддин Жўразода маълум қилди.Туризим ва маданий меърос вазири Азиз Абдуҳакимов “Ипак йўлида туризм” 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркасида иштирок этаётган Тожикистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Тожиддин Жўразода билан учрашди.Учрашувда Ўзбекистон президенти томонидан илгари сурилган “Битта тур – бутун ҳудуд” дастури асосида Марказий Осиёни хорижий бозорларда ягона туризм маскани сифатида тарғибот қилиш ўз самарасини бераётгани ва ушбу йўналишдаги ишларни кенгайтириш лозимлигини қайд этилди.Шунингдек, учрашув давомида кейинги йил Самарқандда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессияси доирасида Марказий Осиёга бағишланган алоҳида кўргазма ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги билдирилди.Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Тожикистонда туризм соҳасида қатор ислоҳотларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Шу мақсадда ҳудудда туризм соҳасида етакчи бўлган Ўзбекистоннинг тажрибасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, туризм соҳасида давлат бошқаруви, меҳмонхона ва бошқа турдаги жойлаштирув воситалари, соҳадаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва хизматлар сифатини ошириш механизмлари, кадрларни тайёрлаш тизими яқиндан ўрганилмоқда.Томонлар қуйидагиларга келишиб олишди:Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкентдаги “Ўзекспомарказ” кўргазмалар залида “Ипак йўлида туризм” Тошкент халқаро туризм ярмаркаси (ТХТЯ) бошланди. Кўргазма доирасида республика ҳудудлари ўзларининг сайёҳлик салоҳиятини намойиш этди. Тадбир доирасида Ўзбекистон халқ ҳунармандчилиги кўргазмаси ҳам очилди. ТХТЯ -2022 халқаро кўргазмаси 2 декабрга қадар давом этади.
тожикистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/01/30399538_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_da0097c77cb6f15d4b42b436a58c176e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, тожикистон, туризм ва маданий мерос вазирлиги, ўзбекистон
туризм, тожикистон, туризм ва маданий мерос вазирлиги, ўзбекистон
Тожикистон туризмни ривожлантириш борасида Ўзбекистон тажрибасини ўрганмоқда
Икки мамлакат мутахассисларни жалб қилган ҳолда экспедиция ташкил этиш ҳамда талабалар алмашинуви ва тажриба алмашишни йўлга қўйишга келиб олди.
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Тожикистон туризмни ривожлантириш борасида Ўзбекистон тажрибасини ўрганмоқда. Бу ҳақида Тожикистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Тожиддин Жўразода маълум
қилди. Туризим ва маданий меърос вазири Азиз Абдуҳакимов “Ипак йўлида туризм” 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркасида иштирок этаётган Тожикистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Тожиддин Жўразода билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон президенти томонидан илгари сурилган “Битта тур – бутун ҳудуд” дастури асосида Марказий Осиёни хорижий бозорларда ягона туризм маскани сифатида тарғибот қилиш ўз самарасини бераётгани ва ушбу йўналишдаги ишларни кенгайтириш лозимлигини қайд этилди.
Шунингдек, учрашув давомида кейинги йил Самарқандда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессияси доирасида Марказий Осиёга бағишланган алоҳида кўргазма ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги билдирилди.
“Бу нафақат Ўзбекистон учун, балки бутун Марказий Осиё учун тарихий ҳодисадир. Шунинг учун биз ўзбекистонлик биродарларимиз билан елкама-елка туриб, Бош ассамблея муваффақиятли ўтиши учун бор кучимизни сафарбар қилишга тайёрмиз”, - дейди Жўразода.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Тожикистонда туризм соҳасида қатор ислоҳотларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Шу мақсадда ҳудудда туризм соҳасида етакчи бўлган Ўзбекистоннинг тажрибасига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, туризм соҳасида давлат бошқаруви, меҳмонхона ва бошқа турдаги жойлаштирув воситалари, соҳадаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва хизматлар сифатини ошириш механизмлари, кадрларни тайёрлаш тизими яқиндан ўрганилмоқда.
Томонлар қуйидагиларга келишиб олишди:
Қўшма туристик йўналишлар бўйлаб икки томон мутахассисларини жалб қилган ҳолда экспедиция ташкил этиш;
Туризм таълими ва ҳунармандчилик соҳасида қўшма дастурларни амалга ошириш;
Талабалар алмашинуви ва тажриба алмашишни йўлга қўйиш;
Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкентдаги “Ўзекспомарказ” кўргазмалар залида “Ипак йўлида туризм” Тошкент халқаро туризм ярмаркаси (ТХТЯ) бошланди. Кўргазма доирасида республика ҳудудлари ўзларининг сайёҳлик салоҳиятини намойиш этди. Тадбир доирасида Ўзбекистон халқ ҳунармандчилиги кўргазмаси ҳам очилди. ТХТЯ -2022 халқаро кўргазмаси 2 декабрга қадар давом
этади.