Россия ва Ғарб ўртасидаги аввалги муносабатлар тикланмайди – Лавров

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2022
Oбуна бўлиш
Ғарб ва ЕХҲТ нимага қарши яратилган бўлса, айнан шу вазифани бажармоқда, дейди Лавров.
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Россия ва Ғарб ўртасидаги аввалги муносабатлар тикланмайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа хавфсизлигига бағишланган матбуот анжуманида таъкидлади.

“Шуниси аниқки, бир кун келиб Ғарбий қўшниларимиз ва собиқ ҳамкорларимиз тўсатдан Европа хавфсизлиги бўйича қўшма ишларни тиклашдан манфаатдор бўлиб қолади, лекин у вақтда тиклашни имкони бўлмайди. Чунки олдинги ҳамкорлик энди йўқ.”, - деди Лавров.

“Шундай қилиб, ЕХҲТнинг бугунги ҳаракатлари келгусида ушбу ташкилот ва Москва ўртасидаги муносабатлар қандай бўлади, деган саволга жавоб бўлади. Собиқ ҳамкрларимиз келишувлар асосида қўшничилик қилиш яхшироқ эканини тушунганда, Москва ҳам келиб тушган таклифларни кўриб чиқишга тайёр бўлади”, дея давом этди Лавров.
Россия, ўзига нисбатан нафрат сиёсатни илгари сураётган Европа дипломатияси вакилларининг “нафақага чиқиши” учун курашади, деди ТИВ раҳбари.
Лавровнинг сўзларига кўра, дастлаб ЕХҲТ Шарқ ва Ғарб ўртасидаги муносабатларни юмшатиш учун яратилган, бироқ Ғарбнинг ҳукмронлик курси бунга тўсқинлик қилди.
“Ғарб ЕХҲТ нимага қарши яратилган бўлса, айнан шундай қилмоқда - ажратувчи чизиқлар қазимоқда”, деди Лавров.
Унинг эслатишича, ушбу ташкилот “ҳамма эшита олиши” учун яратилган ва бирор мамлакат умумий жараёндан четда қолганини ҳис қилмаган. “Aммо ҳозир ҳаммаси остин-устун бўлди”, деди ТИВ раҳбари.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.
Махсус операция ортидан АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари миллиардларча доллар сарфлаб, Киев режимини қурол-яроғ билан таъминлаб келмоқда. Москва Ғарб қурол-яроғларининг етказиб берилиши можарони чўзиши, қурол ортилган транспорт эса Россия армиясининг қонуний нишонига айланишини бир неча марта такрорлаган.
Янгиликлар лентаси
0