Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Украина билан музокаралар ўтказишни сўрамаган – Лавров

© Sputnik / Russian Foreign Ministry / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров на пресс-конференции по итогам встречи с главой МИД Украины Дмитрием Кулебой в Анталье
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров на пресс-конференции по итогам встречи с главой МИД Украины Дмитрием Кулебой в Анталье - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2022
Oбуна бўлиш
Биз ҳеч қачон ҳеч қандай музокаралар ўтказишни сўрамадик, дейди Лавров.
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Москва Украина билан музокаралар ўтказишни сўрамаган, бироқ бошқа томонни тинглашга тайёр. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа хавфсизлиги масалаларига бағишланган матбуот анжуманида таъкидлади.

“Бизни доимий равишда вақт ўтказиш учун, таъбир жоиз бўлса, махсус ҳарбий операция учун қўшимча кучларни йиғиш учун қандайдир музокаралар сўрашда айблашса, бу ҳам кулгили, ҳам ёқимсиз, чунки улар ёлғон гапирмоқда.

Биз ҳеч қачон ҳеч қандай музокаралар ўтказишни сўрамадик, лекин ҳар доим айтдик, агар кимдир музокаралар йўли билан ечим топишдан манфаатдор бўлса, биз тинглашга тайёрмиз”, - деди Россия ТИВ раҳбари.

Россия-Украина музокаралари

Россия-Украина музокаралари 28 февралда, уруш бошлаганидан тўрт кун ўтиб ўтказила бошлади. Беларусда бир нечта учрашувлар бўлиб ўтди, кейин музокарачилар видео алоқа орқали мулоқотни давом эттирди. 10 март куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган дипломатик форум доирасида Туркия Россия ва Украина Ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Дмитрий Кулебанинг учрашувини ташкил қилди. 29 март куни эса Истанбулда юзма-юз музокаралар бўлиб ўтди. Унинг якунлари бўйича Россия делегацияси Украина томонидан ўрганиб чиқиладиган ва мамлакат раҳбариятига етказиладиган аниқ шаклланган позиция ва таклифларни олди.
Бироқ, кейинроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина музокаралар жараёнини секинлаштириш мақсадида ўз таклифларидан воз кечиб, кўплаб провокациялар яратаётганини айтди.
Янгиликлар лентаси
0