https://sputniknews.uz/20221201/reshetnikov-rossiya--ozbekiston-iqtisodiyotiga-sarmoya-kiritayotgan-eng-yirik-davlat-30421195.html
Решетников: Россия – Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритаётган энг йирик давлат
Решетников: Россия – Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритаётган энг йирик давлат
Sputnik Ўзбекистон
Хомашё, логистика, қурилиш, фан соҳаларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда, деди Решетников. 01.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-01T17:39+0500
2022-12-01T17:39+0500
2023-04-05T18:42+0500
ўзбекистон - россия
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/01/30419001_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_8512e9493cc5685e8580a9f31b274bc2.jpg
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников Самарқанд бизнес форумининг очилишида сўзлаган нутқида Россия Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритаётган энг йирик давлат эканини таъкидлади. Капитал қўйилмаларнинг ҳажми аллақачон 10 миллиард доллардан ошган. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар беради.Унинг сўзларига кўра, Россия бизнеси анъанавий равишда нефть-газ сектори, автомобиль саноати, телекоммуникация ва қишлоқ хўжалигига сармоя киритади.Бундан ташқари, айни кунларда форумда IT ва молия соҳалари, авиация, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати каби 170 дан ортиқ Россия компаниялари ишламоқда. Решетниковнинг айтишича, бу кичик, ўрта ва йирик бизнес бўлиб, у ҳам ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқишга тайёр.Эслатиб ўтамиз, Самарқандда Ўзбекистон - Россия бизнес форуми бўлиб ўтмоқда. Форум иштирокчилари транспорт-логистика, саноат лойиҳалари, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, кичик ва ўрта бизнес ўртасидаги ҳамкорлик каби масалаларни муҳокама қилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/01/30419001_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_62a91099a4df291a4fc4cfb140b1b0a6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон - россия, ўзбекистон, россия
ўзбекистон - россия, ўзбекистон, россия
Решетников: Россия – Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритаётган энг йирик давлат
17:39 01.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Хомашё, логистика, қурилиш, фан соҳаларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда, деди Решетников.
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников Самарқанд бизнес форумининг очилишида сўзлаган нутқида Россия Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритаётган энг йирик давлат эканини таъкидлади. Капитал қўйилмаларнинг ҳажми аллақачон 10 миллиард доллардан ошган. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар
беради.
Унинг сўзларига кўра, Россия бизнеси анъанавий равишда нефть-газ сектори, автомобиль саноати, телекоммуникация ва қишлоқ хўжалигига сармоя киритади.
“Шу билан бирга, капитал қўйилмаларни диверсификация қилиш доимий равишда ўсиб бормоқда. Нафақат хомашё, балки логистика, қурилиш, фан соҳаларида ҳам қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу борада бир йилда 700 дан ортиқ қўшма корхона ташкил этилди”, - деди вазир.
Бундан ташқари, айни кунларда форумда IT ва молия соҳалари, авиация, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати каби 170 дан ортиқ Россия компаниялари ишламоқда. Решетниковнинг айтишича, бу кичик, ўрта ва йирик бизнес бўлиб, у ҳам ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқишга тайёр.
“Янги механизмларни, жумладан, қўшма лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини яратиш муҳим. Ўхшатиш бўйича, буни Евросиё иттифоқи доирасида амалга оширамиз”, - деди у.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда Ўзбекистон - Россия бизнес форуми бўлиб ўтмоқда. Форум иштирокчилари транспорт-логистика, саноат лойиҳалари, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, кичик ва ўрта бизнес ўртасидаги ҳамкорлик каби масалаларни муҳокама қилади.