https://sputniknews.uz/20221201/otkazmalar-xavfsizligi-uchun-mustaqil-tolov-tizimi-yaratish-kerak--rossiya-vaziri-30421818.html
Ўтказмалар хавфсизлиги учун мустақил тўлов тизими яратиш керак – Россия вазири
Ўтказмалар хавфсизлиги учун мустақил тўлов тизими яратиш керак – Россия вазири
Sputnik Ўзбекистон
Россия вазири ўзаро ҳисоб-китоблар учун мустақил молияивий тўлов тизимини яратиш кераклигини айтди. 01.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-01T18:02+0500
2022-12-01T18:02+0500
2023-04-05T18:42+0500
ўзбекистон - россия
тўлов
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/01/30418822_0:11:3237:1832_1920x0_80_0_0_d1a25ecd6d6cacd1052a1c7a2b1a05c1.jpg
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Мустақил молиявий ва тўлов инфратузилмасини яратиш ва ўзаро ҳисоб-китоблар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш зарур. Бу ҳақда Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников Самарқанд бизнес-форумининг очилишидаги нутқида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Россия вазири, шунингдек, сентябрь ойида Москва биржасида ўзбек сўмида савдолар бошланганини эслатди. Бу, ўз навбатида, миллий валюталардан фойдаланишга туртки бўлади.Решетников ўзаро ҳисоб-китоблар мавзуси туризмни ривожлантириш, жумладан, сайёҳларнинг Россия ва Ўзбекистонда қулай дам олишлари учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.Решетниковнинг сўзларига кўра, Россия ва Ўзбекистонда корхоналар очиш ва ривожлантириш бўйича сўровлар кўпаймоқда. Шундай қилиб, компаниялар икки давлат бозорлари имкониятлари, шунингдек, тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш чораларидан манфаатдор.“Форум ушбу саволларга жавоб беришга, тажриба алмашишга ва янги алоқаларни топишга ёрдам беради. Бу муаммони ҳам ишонч телефони орқали вазирликлар даражасида ҳал қиламиз”, - деди у.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/01/30418822_205:0:2936:2048_1920x0_80_0_0_24774f5814a280aca7ccd89071abea0e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон - россия, тўлов, ўзбекистон, россия
ўзбекистон - россия, тўлов, ўзбекистон, россия
Ўтказмалар хавфсизлиги учун мустақил тўлов тизими яратиш керак – Россия вазири
18:02 01.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Россия вазири ўзаро ҳисоб-китоблар учун мустақил молияивий тўлов тизимини яратиш кераклигини айтди.
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Мустақил молиявий ва тўлов инфратузилмасини яратиш ва ўзаро ҳисоб-китоблар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш зарур. Бу ҳақда Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников Самарқанд бизнес-форумининг очилишидаги нутқида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда
Sputnik мухбири.
“Буларнинг барчаси, жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг Россиядан пул ўтказмалари хавфсизлиги кафолати ҳисобланади. Охирги беш йил ичида мамлакатимиздан трансферлар икки баравар ошди. Ўзбекистон учун бу ЯИМнинг 8 фоизигача ёки йилига 5,5 млрдга тенг”, - дейди у.
Россия вазири, шунингдек, сентябрь ойида Москва биржасида ўзбек сўмида савдолар бошланганини эслатди. Бу, ўз навбатида, миллий валюталардан фойдаланишга туртки бўлади.
Решетников ўзаро ҳисоб-китоблар мавзуси туризмни ривожлантириш, жумладан, сайёҳларнинг Россия ва Ўзбекистонда қулай дам олишлари учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
“Бу ерда бошлаш учун аллақачон яхши база бор. Бу йил сайёҳлар оқими бўйича биз коронавирусдан олдинги 2019 йил кўрсаткичларидан ошамиз. Мамлакатларимиз ҳукуматлари даражасида тасдиқланган чора-тадбирлар режаси доирасидаги ишлар бу натижани мустаҳкамлашга ёрдам беради”, - дейди Россия иқтисодий ривожланиш вазири.
Решетниковнинг сўзларига кўра, Россия ва Ўзбекистонда корхоналар очиш ва ривожлантириш бўйича сўровлар кўпаймоқда. Шундай қилиб, компаниялар икки давлат бозорлари имкониятлари, шунингдек, тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш чораларидан манфаатдор.
“Форум ушбу саволларга жавоб беришга, тажриба алмашишга ва янги алоқаларни топишга ёрдам беради. Бу муаммони ҳам ишонч телефони орқали вазирликлар даражасида ҳал қиламиз”, - деди у.