https://sputniknews.uz/20221201/olimlar-ilk-bor-sarimsoqpiyozning-yangi-navini-yartishdi-30397744.html
Олимлар илк бор саримсоқпиёзнинг янги навини яртишди
Олимлар илк бор саримсоқпиёзнинг янги навини яртишди
Sputnik Ўзбекистон
Мамлакатда илк бор ноаъанавий сабзавот экини рокамболнинг янги “Барака” навини ихтиро қилишга эришилди. 01.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-01T10:26+0500
2022-12-01T10:26+0500
2022-12-01T10:26+0500
жамият
олимлар
доривор ўсимликлар
мева-сабзавот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/01/30397999_0:0:768:432_1920x0_80_0_0_f55c9124dd94ac44e10d9d8e3320ead7.jpg
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Ўзбек селекционер олимлари рокамболнинг (саримсоқпиёз) Ўзбекистонга мослаштирилган навини яратишди. Бу ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.Қайд этилишича, мамлакатда илк бор ноаъанавий сабзавот экини рокамболнинг янги “Барака” навини ихтиро қилишга эришилди.Маълумот учун, рокамбол бир вақтнинг ўзида ҳам пиёз, ҳам саримсоқнинг таъмини беради. Кўпгина овқатларда пиёз ва саримсоқ ўрнида ишлатилади. Рокамбол пиёз ва саримсоқ белгиларини ўзида мужассамлаштирган ўтсимон ўсимлик.Унинг таркибида магний, рух, темир ва марганес элементлари мавжуд. Организмдаги қон томирларни самарали тозалашга ёрдам беради ва юрак касаллиги ҳавфини камайтиради. Кўк массаси баргида кўплаб А, C, Е витаминлари ҳамда каротин ва темир моддалари мавжуд.Ушбу сабзавот жуда кўп фойдали хусусиятларга эга ва деярли бутун танага ижобий таъсир кўрсатади. Аммо уни истеъмол қилишга доир қарши кўрсатмалар ҳам бор. Ошқозон, ўт пуфаги ёки буйрак касалликлари борлар уни кўп миқдорда истеъмол қилмаганлари маъқул.Рокамбол баъзи мамлакатларда миср пиёзи, испан саримсоғи, пиёз-саримсоқ деб ҳам аталади. Табиий шароитда Испания ва Мисрда ўсиши аниқланган. Ҳозир у Европада, Шимолий Кавказ, Хитой, Корея, Япония, ва қисман Россияда етиштирилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/01/30397999_96:0:672:432_1920x0_80_0_0_841a5f2ebc68eda7b8215b631da677df.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, олимлар, доривор ўсимликлар, мева-сабзавот
жамият, олимлар, доривор ўсимликлар, мева-сабзавот
Олимлар илк бор саримсоқпиёзнинг янги навини яртишди
Мамлакатда илк бор ноаъанавий сабзавот экини рокамболнинг янги “Барака” навини ихтиро қилишга эришилди.
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Ўзбек селекционер олимлари рокамболнинг (саримсоқпиёз) Ўзбекистонга мослаштирилган навини яратишди. Бу ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар
берди. Қайд этилишича, мамлакатда илк бор ноаъанавий сабзавот экини рокамболнинг янги “Барака” навини ихтиро қилишга эришилди.
“Ушбу сабзавот тури юртимизда ҳали кенг тарқалмаган бўлса-да, яқин келажакда уни ҳар қандай томорқада учратиш мумкин бўлади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, рокамбол бир вақтнинг ўзида ҳам пиёз, ҳам саримсоқнинг таъмини беради. Кўпгина овқатларда пиёз ва саримсоқ ўрнида ишлатилади. Рокамбол пиёз ва саримсоқ белгиларини ўзида мужассамлаштирган ўтсимон ўсимлик.
Унинг таркибида магний, рух, темир ва марганес элементлари мавжуд. Организмдаги қон томирларни самарали тозалашга ёрдам беради ва юрак касаллиги ҳавфини камайтиради. Кўк массаси баргида кўплаб А, C, Е витаминлари ҳамда каротин ва темир моддалари мавжуд.
Ушбу сабзавот жуда кўп фойдали хусусиятларга эга ва деярли бутун танага ижобий таъсир кўрсатади. Аммо уни истеъмол қилишга доир қарши кўрсатмалар ҳам бор. Ошқозон, ўт пуфаги ёки буйрак касалликлари борлар уни кўп миқдорда истеъмол қилмаганлари маъқул.
Рокамбол баъзи мамлакатларда миср пиёзи, испан саримсоғи, пиёз-саримсоқ деб ҳам аталади. Табиий шароитда Испания ва Мисрда ўсиши аниқланган. Ҳозир у Европада, Шимолий Кавказ, Хитой, Корея, Япония, ва қисман Россияда етиштирилади.