https://sputniknews.uz/20221201/natoning-xitoy-yaqinida-ot-bilan-oynashi-rossiya-uchun-ham-xatarli--lavrov-30418136.html
НАТОнинг Хитой яқинида ўт билан ўйнаши Россия учун ҳам хатарли – Лавров
НАТОнинг Хитой яқинида ўт билан ўйнаши Россия учун ҳам хатарли – Лавров
Sputnik Ўзбекистон
НАТО учун Жанубий Хитой денгизи, бир пайтлар Украинада бўлгани каби, кескинликни кучайтиришга қарши бўлмаган минтақалардан бирига айланмоқда - Лавров. 01.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-01T17:50+0500
2022-12-01T17:50+0500
2023-04-05T18:42+0500
дунёда
сергей лавров
хитой
тайвань
нато
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0f/30002908_0:0:2697:1518_1920x0_80_0_0_7f19a5f1eda972d099fd5e0191119c02.jpg
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. НАТО Жанубий Хитой денгизи минтақасида кескинликни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда ва бу Россия хавфсизлиги учун хатар туғдирмоқда, шунинг учун Москва Пекин билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров шундай фикр билдирди, деб хабар берди РИА Новости.Вашингтон, Брюссель, Австралия, Канада, Лондондан янграётган риторикани инобатга олсак, НАТО учун Жанубий Хитой денгизи энди бир пайтлар Украинада бўлгани каби кескинликни кучайтиришга қарши бўлмаган минтақалардан бирига айланмоқда”, - дейди Лавров матбуот анжуманида.У Хитойнинг бу тур провокацияларга қандай муносабатда экани ҳаммага маълумлигини қайд этаркан шундай деди:Тайвань атрофидаги вазият AҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг август ойи бошида оролга ташрифидан кейин кескинлашди. Оролни ўз провинцияларидан бири деб билган Хитой бу сафарни AҚШнинг Тайвань сепаратизмини қўллаб-қувватлаши деб билган ҳолда қоралади ва кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди.
хитой
тайвань
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0f/30002908_0:0:2697:2024_1920x0_80_0_0_b60c6e5cb17a771248a91d20352f1029.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, сергей лавров, хитой, тайвань, нато, россия
дунёда, сергей лавров, хитой, тайвань, нато, россия
НАТОнинг Хитой яқинида ўт билан ўйнаши Россия учун ҳам хатарли – Лавров
17:50 01.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) НАТО учун Жанубий Хитой денгизи, бир пайтлар Украинада бўлгани каби, кескинликни кучайтиришга қарши бўлмаган минтақалардан бирига айланмоқда - Лавров.
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. НАТО Жанубий Хитой денгизи минтақасида кескинликни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда ва бу Россия хавфсизлиги учун хатар туғдирмоқда, шунинг учун Москва Пекин билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров шундай фикр билдирди, деб
хабар берди РИА Новости.
“Мудофаа чизиғи – кимдан экани номаълум – НАТО янада шарққа қараб ҳаракат сурмоқда ва, эҳтимол, у Жанубий Хитой денгизидан ўтади.
Вашингтон, Брюссель, Австралия, Канада, Лондондан янграётган риторикани инобатга олсак, НАТО учун Жанубий Хитой денгизи энди бир пайтлар Украинада бўлгани каби кескинликни кучайтиришга қарши бўлмаган минтақалардан бирига айланмоқда”, - дейди Лавров матбуот анжуманида.
У Хитойнинг бу тур провокацияларга қандай муносабатда экани ҳаммага маълумлигини қайд этаркан шундай деди:
“Хитой бундай провокацияларга қанчалик жиддий муносабатда бўлишини биламиз, Тайвань ва Тайвань бўғози ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Биз тушунамизки, НАТОнинг ўша ҳудудларда ўт билан ўйнаши Россия Федерацияси учун ҳам хавф-хатар туғдиради – у Хитой ҳудудига бўлгани каби бизнинг қирғоқларимиз ва денгизларимизга ҳам яқин. Шу боис Хитой билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантирмоқдамиз”, дейди вазир.
Тайвань атрофидаги вазият AҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг август ойи бошида оролга ташрифидан кейин кескинлашди. Оролни ўз провинцияларидан бири деб билган Хитой бу сафарни AҚШнинг Тайвань сепаратизмини қўллаб-қувватлаши деб билган ҳолда қоралади ва кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди.