Мюнхен конференцияси холислигини йўқотди – Россия ТИВ

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишЗдание МИД России.
Здание МИД России. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2022
Oбуна бўлиш
Россияда ўз объективлигини йўқотган Мюнхен конференциясига қизиқиш қолмади.
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Россия делегацияси ҳатто таклиф қилинган тақдирда ҳам бўлажак Мюнхен конференцияси-2023 да қатнашмоқчи эмасди, Россиянинг ўз холислигини йўқотган форумга қизиқиши қолмаган. Бу ҳақда РИА Новостига Россия Ташқи ишлар вазирлигида маълум қилишган.
Вазирликда Мюнхен хавфсизлик конференцияси (МХК) раиси Кристоф Хойсгеннинг россиялик расмийлар 2023 йилда бўлиб ўтадиган МХК йиғилишига таклиф этилмаслигини ва “Россиянинг келажагини” "Россия мухолифати ва сургун қилинганлари раҳбарлари билан муҳокама қилишини таъкидлаган “твитига” эътибор қаратишган.
“Биз буни БМТ Низоми ва ЕХҲТнинг 1975 йилда қабул қилинган ички ишларга аралашмаслик тўғрисидаги Хелсинки якуний акти тамойилларини очиқдан-очиқ бузиш деб биламиз”, - дея таъкидлашган Россия ТИВда.
Департамент, “мулоқотдан бош тортиш, Москва нуқтаи назарини эшитишни ва Иккинчи жаҳон урушидан бери Европа қитъасидаги энг оғир инқирозни бартараф этишнинг эҳтимолий вариантларини муҳокама қилишни истамаслик ёки қўрқиш бир вақтлар “жаноб Хойсген” бўлган дипломат учун ноодатий фазилатлардир”, деган фикрда.
Ташқи ишлар вазирлигига кўра, “Мюнхен конференциясининг амалдаги раиси бундай баёнотлари ва хатти-ҳаракатлари билан бир вақтлар ҳурматга сазовор бўлган ушбу муҳокама форумини янада обрўсизлантиряпти”.

“Яна бир бор таассуф билан айтишга мажбурмиз, сўнгги йилларда Мюнхен конференцияси соф трансатлантик форумга айланди, ўзининг инклюзивлиги, холислиги ва унинг минбаридан сўзлаётган маърузачиларга тенг масофани йўқотди. Москвада бу тадбирга қизиқиш йўқолди”, - деб қўшимча қилишган ТИВда.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, “шу ва бошқа сабабларга кўра аввалроқ Мюнхен конференцияси йиғилишида иштирок этишдан бош тортишга қарор қилган”.

“Ушбу халқаро мунозара майдончасида нимага айлантирилганини инобатга олсак, Хойсген Россиянинг расмий вакиллари, ҳатто улар таклиф қилинган тақдирда ҳам иштирок этишини кутиши шарт эмасди”, - дейилади хабарда.

ТИВга кўра, Ғарб давлатларининг Россияга нисбатан қарама-қарши сиёсати, уни мулоқотдан четлаштиришга уринишлари, умуман олганда, Европада Россиясиз хавфсизлик архитектурасини қуриш умумий қитъада бўлинишни чуқурлаштирадиган янги кескинлик чизиқларини келтириб чиқаради. Бу европаликларнинг асосий манфаатларига жавоб бермаслиги аниқ.
Янгиликлар лентаси
0