Лукашенко: Украина ҳар қандай баҳона билан НАТОни можарога жалб қилишга уриняпти

© Sputnik / Пресс-служба президента Казахстана / Медиабанкка ўтишАлександр Лукашенко
Александр Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2022
Oбуна бўлиш
Беларусь президентининг фикрича, Киев ҳар қандай баҳона билан, ҳойнаҳой, можарога НАТОга аъзо давлатлар қўшинларини жалб қилишга уринмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Украина ҳар қандай баҳона билан НАТОни можарога жалб қилишга уринаётганини маълум қилди.

“Барча кучишлатар идоралар давлат чегарасида яқинида провокациялар сони ўсганини қайд этмоқда. Украина ҳар қандай баҳона билан, ҳойнаҳой, можарога НАТОга аъзо давлатлар қўшинларини жалб қилишга уринмоқда. Буларнинг бари яқинда Польша ҳудудида ракеталар қулаши билан тасдиқланади”, - деди Лукашенко мамлакат мудофааси масалаларига бағишланган йиғилишда.

Унинг сўзларига кўра, Ғарб мамлакатлари ўз қуролли кучларининг ҳарбий салоҳиятини оширмоқда, қўшни мамлакатлар ҳудудидаги инфратузилмаларни модернизация қилмоқда, тезкор ва жанговар тайёргарлик тадбирларини тез-тез ўтказмоқда.
“Бунинг ҳаммаси мамкатимиз атрофидаги ва умуман минтқадаги шундоқ ҳам мушкул ҳарбий-сиёсий вазиятни таранглашишига олиб келади”, - деди Беларусь раҳбари.
Аввалроқ Александр Лукашенко Киевни музокараларни бошлаб, можарони тугатишга чақирган эди, акс ҳолда Украинани “тўлиқ йўқ бўлиш” кутади.
Янгиликлар лентаси
0