Гавайида иккита вулқон бир вақтнинг ўзида отилмоқда - видео

Oбуна бўлиш
Биринчи бўлиб дунёдаги энг катта фаол вулқон Мауна-Лоа отилишни бошлаган.
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Гавайидаги иккита энг йирик вулқон 1984 йилдан бери биринчи марта бир вақтнинг ўзида отилди. Бу ҳақда CBS News телеканали хабар берди.

“Бир вақтнинг ўзида иккита вулқон отилиши камдан-кам учрайдиган ҳолатдир... Гавайиликлар учун бу, биз кузатаётган, муқаддас воқеадир”, - дейди Гавайи вулқонлари миллий боғи расмий вакили Жессика Ферракейн телеканалга.

Биринчи бўлиб дунёдаги энг катта фаол вулқон Мауна-Лоа, кейинроқ Килауэа отилди. Килауэа вулқони Мауна-Лоага қараганда кичикроқ, аммо фаолроқ. У 1983 йилдан буён отилиб келмоқда, 2018 йилда эса унинг лаваси оролдаги юзлаб уйларни вайрон қилган.
Гавайи расадхонаси мутахассислари вулқон отилишлари ва лава ҳаракатини диққат билан кузатиб боряпти. Шу билан бирга, миллий боғ ташриф буюрувчилар учун очиқлигича қолмоқда.
Янгиликлар лентаси
0