Украина МДҲнинг пенсия кафолатлари тўғрисидаги келишувидан чиқди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишГосударственный флаг Украины на здании Верховной рады в Киеве
Государственный флаг Украины на здании Верховной рады в Киеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2022
Oбуна бўлиш
Ҳукумат 30 йил олдин тузилган келишувдан чиққанини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Украина 1992 йилда тузилган МДҲ давлатлари фуқароларининг пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқларини кафолатлаш тўғрисидаги битимдан чиқди. Бу ҳақда Олий Рададаги Вазирлар Маҳкамаси вакили Тарас Мелничук маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.
У кеча, 29 ноябрь куни Украина ҳукумати томонидан қабул қилинган қарорлар рўйхатини эълон қилди, улар орасида 30 йилдан кўпроқ вақт олдин тузилган битимдан чиқиш ҳам бор.
“Украина 1992 йил 13 мартда Москвада тузилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар фуқароларининг пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқларини кафолатлаш тўғрисидаги битимдан чиқди”, - деб ёзади Мелничук Telegram каналида.
Бундан ташқари, Украина ҳукумати вакили Киев Украина Вазирлар Маҳкамаси ва Беларусь ҳукумати ўртасидаги 2009 йил 12 июнда имзоланган фазони тинч мақсадларда тадқиқ қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимни бекор қилганини билдирди.
Янгиликлар лентаси
0