https://sputniknews.uz/20221130/toshkent-er-usti-metrosining-19-ta-bekati-nomi-ozgaradi-30373742.html
Тошкент ер усти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Тошкент ер усти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Sputnik Ўзбекистон
Ҳозирда “Дўстлик—Қўйлиқ” йўналишидаги ер усти метро бекатлари рақамлар билан аталади. 30.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-30T15:40+0500
2022-11-30T15:40+0500
2022-11-30T15:40+0500
жамият
метро
ер усти ҳалқа йўли
тошкент
тошкент метрополитенининг сергели йўналиши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/09/29844521_0:83:3345:1965_1920x0_80_0_0_9cfc10f80db9357e3cb22730e54950e5.jpg
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Тошкент ер усти метросининг Қўйлиқ ва Сергели йўналишларидаги 19 та бекатга қандай ном бериш бўйича жамоатчилик муҳокамаси ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА Транспорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб, хабар берди.Қайд этилишича, жамоатчилик фикрини йиғиш ва овозга қўйиш учун тез орада Тошкент шаҳар ҳокимлигининг махсус веб-саҳифаси ишга туширилади.Кенг жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар устида ишлаш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил қилинган бўлиб, унда мазкур масалага масъул бўлган давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан бир қаторда, олимлар, тарихчилар, филологлар, ўлкашунос, блогерлар, топонимика соҳасида катта тажрибага эга бўлган мутахассислар таклиф этилган.Маълумот ўрнида, Сергели метро линиясини қуриш ишлари 2016 йилнинг декабрида бошланган бўлиб, у 2020 йилнинг кузида фойдаланишга топширилиши лозим бўлган. Лойиҳага кўра, метрополитеннинг янги йўналиши “Чоштепа”, “Тошкент ҳалқа йўли”, “Сергели”, “Афросиёб”, “Қипчоқ” ва “Чинор” номларига эга бўлиши керак эди.Тошкент метрополитени ходими Рустам Пўлатов 2021 йил сентябрь ойида янги метро линияларининг рақамланиши вақтинча эканлигини билдирган.Атамашунослар бунда бекатлар қурилган жойнинг тарихи, ўтмишини ўрганиб, шунга кўра ном танлайди. Ҳозирда “Дўстлик—Қўйлиқ” йўналишидаги ер усти метро бекатлари 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 тартибида номланган.
ер усти ҳалқа йўли
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/09/29844521_307:0:3038:2048_1920x0_80_0_0_2c31340055b812ef9d72fce04c5b825c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, метро, ер усти ҳалқа йўли, тошкент, тошкент метрополитенининг сергели йўналиши
жамият, метро, ер усти ҳалқа йўли, тошкент, тошкент метрополитенининг сергели йўналиши
Тошкент ер усти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ҳозирда “Дўстлик—Қўйлиқ” йўналишидаги ер усти метро бекатлари рақамлар билан аталади.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Тошкент ер усти метросининг Қўйлиқ ва Сергели йўналишларидаги 19 та бекатга қандай ном бериш бўйича жамоатчилик муҳокамаси ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА Транспорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб,
хабар берди.
Қайд этилишича, жамоатчилик фикрини йиғиш ва овозга қўйиш учун тез орада Тошкент шаҳар ҳокимлигининг махсус веб-саҳифаси ишга туширилади.
Кенг жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар устида ишлаш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил қилинган бўлиб, унда мазкур масалага масъул бўлган давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан бир қаторда, олимлар, тарихчилар, филологлар, ўлкашунос, блогерлар, топонимика соҳасида катта тажрибага эга бўлган мутахассислар таклиф этилган.
Маълумот ўрнида, Сергели метро линиясини қуриш ишлари 2016 йилнинг декабрида бошланган бўлиб, у 2020 йилнинг кузида фойдаланишга топширилиши лозим бўлган. Лойиҳага кўра, метрополитеннинг янги йўналиши “Чоштепа”, “Тошкент ҳалқа йўли”, “Сергели”, “Афросиёб”, “Қипчоқ” ва “Чинор” номларига эга бўлиши керак эди.
Тошкент метрополитени ходими Рустам Пўлатов 2021 йил сентябрь ойида янги метро линияларининг рақамланиши вақтинча эканлигини билдирган.
Атамашунослар бунда бекатлар қурилган жойнинг тарихи, ўтмишини ўрганиб, шунга кўра ном танлайди. Ҳозирда “Дўстлик—Қўйлиқ” йўналишидаги ер усти метро бекатлари 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 тартибида номланган.