Шахмат: Нодирбек Абдусатторов Ҳикару Накамурани мағлубиятга учратди

© Фото: Федерация шахмат УзбекистанаНодирбек Абдусатторов
Нодирбек Абдусатторов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2022
Oбуна бўлиш
Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида рапид ва блитс бўйича "Tata Steel Chess India 2022" халқаро шахмат турнири бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган халқаро шахмат турнирида Нодирбек Абдусатторов Ҳикару Накамурани мағлубиятга учратди. Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Садуллаев маълум қилди.
Айни кунларда Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида рапид ва блитс бўйича "Tata Steel Chess India 2022" халқаро шахмат турнири бўлиб ўтмоқда.
Унда иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик шахматчи Ҳикару Накамура устидан ғалаба қозонди.
Маълумот учун, 1 декабрга қадар рапид турнир, 3-4 декабрь кунлари эса блитс-турнир ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0