https://sputniknews.uz/20221130/qalin-tuman-namangan-aeroporti-faoliyatini-cheklab-qoydi-30369194.html
Қалин туман Наманган аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди
Қалин туман Наманган аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди
Sputnik Ўзбекистон
Наманганга қўниши керак бўлган иккита рейс бошқа ҳаво бандаргоҳига жўнатилди. 30.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-30T12:52+0500
2022-11-30T12:52+0500
2022-11-30T12:52+0500
жамият
самолёт
туман
аэропорт
наманган
авиарейс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1b/30280902_128:0:1152:576_1920x0_80_0_0_2949cc2481ecab0ee4e7a85c145f5280.jpg
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Наманган халқаро аэропортида қалин туман туфайли кўринишнинг ёмонлиги (200 м) сабаб рейсларни қабул қилиш ва жўнатиш вақтинча чекланди. Иккита рейс муқобил аэродромларга юборилди, деб хабар бермоқда “Uzbekistan Airports” АЖ матбуот хизмати.Маълум қилинишича, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Красноярск — Наманган йўналиши бўйича HY9824 рейси маҳаллий вақт билан соат 07:23 да Тошкент аэропортига қўнган. Самолёт яқин вақтда об-ҳаво яхшиланиши билан Тошкентдан Наманганга, у ердан эса Уфага учиш кутилмоқда."Red Wings" авиакомпаниясининг Екатеринбургдан Наманганга учаётган WZ1127 рейси соат 09:47 да Фарғонага қўнган.HY9858/073 Уфа — Наманган — Бухоро (тахминий келиш вақти — соат 14:30), HY74/47 Бухоро — Наманган — Самарқанд (келиш — соат 19:05), HY48 Самарқанд — Наманган (келиш вақти — соат 23:00) рейслари ҳам об-ҳаво шароити туфайли кечиктирилиши кутилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1b/30280902_256:0:1024:576_1920x0_80_0_0_c7731590de042de30a4a8509e18d546e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, самолёт, туман, аэропорт, наманган, авиарейс
жамият, самолёт, туман, аэропорт, наманган, авиарейс
Қалин туман Наманган аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди
Наманганга қўниши керак бўлган иккита рейс бошқа ҳаво бандаргоҳига жўнатилди.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Наманган халқаро аэропортида қалин туман туфайли кўринишнинг ёмонлиги (200 м) сабаб рейсларни қабул қилиш ва жўнатиш вақтинча чекланди. Иккита рейс муқобил аэродромларга юборилди, деб
хабар бермоқда “Uzbekistan Airports” АЖ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Красноярск — Наманган йўналиши бўйича HY9824 рейси маҳаллий вақт билан соат 07:23 да Тошкент аэропортига қўнган. Самолёт яқин вақтда об-ҳаво яхшиланиши билан Тошкентдан Наманганга, у ердан эса Уфага учиш кутилмоқда.
"Red Wings" авиакомпаниясининг Екатеринбургдан Наманганга учаётган WZ1127 рейси соат 09:47 да Фарғонага қўнган.
HY9858/073 Уфа — Наманган — Бухоро (тахминий келиш вақти — соат 14:30), HY74/47 Бухоро — Наманган — Самарқанд (келиш — соат 19:05), HY48 Самарқанд — Наманган (келиш вақти — соат 23:00) рейслари ҳам об-ҳаво шароити туфайли кечиктирилиши кутилмоқда.