Ўзбекистонда қозоқ адиби “Абай Қўнонбоевнинг мероси кунлари” ўтказилади

© Министерство туризма и культурного наследия.В Узбекистане пройдут "Дни наследия Абая Кононбаева"
В Узбекистане пройдут Дни наследия Абая Кононбаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2022
Oбуна бўлиш
Тадбир Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда Қозоғистон президентининг Тошкентга бўлажак давлат ташрифи дастурини мазмунан бойитиш мақсадида ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда “Абай Қўнонбоевнинг мероси кунлари” ўтказилади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.
5-10 декабрь кунлари қозоқ халқининг атоқли намоёндаси “Абай Қўнонбоевнинг мероси кунлари” бўлиб ўтади.
Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда Қозоғистон президентининг Тошкентга бўлажак давлат ташрифи дастурини мазмунан бойитишдан иборат.
“Абай Қўнонбоевнинг мероси кунлари” доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган:
Адиб ижодига бағишланган кўргазма (Семей шаҳридаги “Жидебай-Борили” давлат тарихий-маданий ва адабий ёдгорлик музей-қўриқхонаси билан биргаликда);
Абай ҳаёти ва ижодига бағишланган ижодий кеча (Ўзбекистоннинг ўрта ва олий ўқув муассасаларида);
“Абай фалсафаси ва Марказий Осиё мутафаккирлари” мавзусида илмий-амалий семинар (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида);
“XIX асрда ўзбек ва қозоқ мутафаккирларининг умумий тарихий-маданий мероси ва дунёқарашини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш” мавзусидаги илмий конференция (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида).
Шу билан бирга, тадбир доирасида Тошкент, Навоий, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида Абай ижодига бағишланган маданий-ижодий кечалар ташкил этилади.
Маълумот учун, Абай 1845 йилда Қозоғистоннинг Семей вилоятига қарашли Аякўз туманининг Қорауй овулида бой хонадонда туғилган. Шоирнинг асл исми Иброҳим бўлиб, онаси Улжон ва отасининг онаси Зийрак момо томонидан эркаланиб, Абай деб чақирилган. Кейинчалик бу ном шоирнинг тахаллусига айланган.
Абай ўз ижодида Яссавий, Навоий, Фузулий анъаналарини давом эттирган. У Навоийни ўзининг буюк устози деб билган. Абай "Искандар", "Масъуд" достонлари, "Қоракўз" фалсафий дидактик асари, "Қиш", "Бургутчи", "Куз" каби шеърлари, "Азим киссаси" достони, "Нақлия сўзлар" (44 ҳикоятдан иборат) мажмуаси ва бошқа асарлар муаллифи ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0