Ўзбекистон ва Татаристон янги ҳамкорлик шартномасини тайёрлаяпти

© Пресс-служба президента Республики Татарстан / Рустем КадыровПрезидент Татарстана Рустам Минниханов встретился представителями делегации Сурхандарьинской области во главе с Хокимом Сурхандарьинской области Т.А. Боболовым.
Президент Татарстана Рустам Минниханов встретился представителями делегации Сурхандарьинской области во главе с Хокимом Сурхандарьинской области Т.А. Боболовым. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2022
Oбуна бўлиш
Миннихонов Татаристон Ўзбекистон Республикаси ва Сурхондарё вилояти билан ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Татаристон раҳбари Рустам Миннихонов Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов билан учрашди. Учрашув Қозон Кремлида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Татаристон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Aйни пайтда Сурхондарё вилояти делегацияси амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлиб турибди. Делегация Қозон шаҳрида бўлиши доирасида Татаристоннинг иқтисодий ва сармоявий салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтадиган Ягона тақдимот марказига ташриф буюради.
Бундан ташқари, республика Савдо-саноат палатасида ишбилармон доиралар иштирокида учрашувлар, Татаристон Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлигида музокаралар ўтказилади. Шунингдек, юқори технологиялар соҳасидаги технопарк – IT-парк, Қозон федерал университетига ташриф буюриш режалаштирилган.
Учрашув чоғида Миннихонов Татаристон Ўзбекистон билан дўстона Россия-Ўзбекистон муносабатлари доирасида ҳамкорликни ривожлантириш имкониятларини юқори баҳолашини маълум қилган.
“Бунда давлатларимиз президентлари Владимир Владимирович Путин ва Шавкат Миромонович Мирзиёев алоҳида эътирофга сазовор. Бу йил Россия Федерацияси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Кўп йиллик самарали ҳамкорликнинг эзгу анъаналари мамлакатларимиз ўзаро ҳамкорлиги учун мустаҳкам асос бўлди. Мана шундай оғир дамларда давлатларимиз ўртасида самарали савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар шериклик сақланиб қолди”, деди у.
Шунингдек, у сўнгги пайтларда Ўзбекистон билан ҳамкорлик фаол ривожланаётганини таъкидлади.
“Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми қарийб 200 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Жорий йилнинг биринчи ярмида товар айирбошлаш яхши ўсди, яна 34 фоизга”, деди Татаристон раҳбари.
Миннихоновнинг сўзларига кўра, ўзаро товар ва хизматларни етказиб бериш ҳажми ва турларини ошириш бўйича ишларни давом эттириш муҳим. 1993 йилда Татаристон ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланган. Aйни пайтда янги ҳужжат тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
Россия минтақаси ва Ўзбекистон вазирликлари, Савдо-саноат палаталари, корхоналари, ташкилотлари ва олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида қатор шартномалар, меморандумлар имзоланган ва амалга оширилмоқда. Татаристоннинг етакчи компаниялари, жумладан, “КAМAЗ”, “Татнефть”, “Химград” ва бошқалар билан иш олиб борилмоқда.
Миннихонов Ўзбекистонда “Татнефть” компаниясининг кўп ёнилғи қуйиш шохобчалари очилаётганини, шунингдек, Ўзбекистонга КAМAЗ автомашиналари ҳам келтирилаётганини эслатди. Шунингдек, бу ерда “КAМAЗ” автомаркази (Тошкент) ва “КAМAЗ” йиғиш линияси (Самарқанд) очилди.
Бу йил, ўз навбатида, Татаристоннинг “Химград” AЖ ва ўзбекистонлик ҳамкорларнинг қўшма лойиҳаси бўлган “Чирчиқ” кимё-саноат технопарки, шунингдек, ўтган йили Жиззахда Қозон федерал университетининг филиали очилди.
Татаристон раҳбари айни пайтда республика олий ўқув юртларида 3335 нафар ўзбекистонлик талаба таҳсил олаётганини ҳам таъкидлади.
Миннихонов минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида гапирар экан, Татаристон Ўзбекистон Республикаси ва Сурхондарё вилояти билан ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0