Ўқитувчилар ўртасидаги “Заковат” интеллектуал турнирининг ғолиблари аниқланди

© Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги“Заковат” интеллектуал турнири
“Заковат” интеллектуал турнири - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2022
Oбуна бўлиш
Биринчи ўринни қўлга киритган ғолиб жамоа 100 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўқитувчилар ўртасидаги “Заковат” интеллектуал турнирининг ғолиблари аниқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Илк марта ўтказилган ушбу йирик турнирда мамлакат бўйлаб 4 мингга яқин ўқитувчилар иштирок этди. Ҳудудий саралаш босқичларидан сўнг республика финал босқичига 42та жамоа йўл олди.
Шиддатли курашларга ва ҳис-ҳаяжонга бой ўтган мусобақа якунида Фарғона давлат университети жамоаси биринчи ўринни эгаллади.
2-ўрин Чирчиқ давлат педагогика университети вакилларига, 3-ўрин ““Sodiq school” жамоасига насиб этди.
Ғолиб жамоалар қуйидаги миқдорда тақдирланди:
1-ўрин - 100 млн сўм;
2-ўрин - 60 млн сўм;
3-ўрин - 40 млн сўм.
© Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги“Заковат” интеллектуал турнири
“Заковат” интеллектуал турнири - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2022
“Заковат” интеллектуал турнири
Янгиликлар лентаси
0