Махсуслаштирилган тиббиёт муассасаси Зангиотадаги шифохонага кўчирилади

© Sputnik / Maksim Blinov / Медиабанкка ўтишМедицинский работник возле автомобиля скорой помощи на территории городской клинической больницы №40 в Коммунарке
Медицинский работник возле автомобиля скорой помощи на территории городской клинической больницы №40 в Коммунарке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2022
Oбуна бўлиш
Беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида мазкур шифохона 1 декабридан вақтинча Республика махсус 2-сон Зангиота шифохонасига кўчирилади.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Махсуслаштирилган тиббиёт муассасаси Зангиотадаги Республика юқумли касалликлар шифохонасига кўчирилади. Бу ҳақида Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати.
Ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги Махсуслаштирилган юқумли касалликлар шифохонасида иссиқ сув таъминотида юзага келган узилишлар ҳақида хабарлар тарқалди.
Қайд этилишича, ушбу шифохона 2012 йилда ташкил этилганганлиги боис тиббиёт муассасасининг иситиш тизими бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган.
Хусусан, сўнгги пайтларда сув қувурлари носоз бўлиб, бу ҳолат шифохонада даволанаётган беморларни иссиқ сув билан таъминлашда турли муаммоларни юзага келтирмоқда. Бундан ташқари, баъзи хоналар таъмирталаб аҳволда бўлиб, даволаш муолажаларини тўлиқ амалга оширишнинг имкони йўқ.
Шу сабабли Республика санитария- эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан ўтказилган ўрганишлар якунига кўра, ушбу махсуслаштирилган тиббиёт муассасаси иш фаолияти тўхтатилди.
Беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида мазкур шифохона 1 декабридан вақтинча Республика махсус 2-сон Зангиота шифохонасига кўчирилади.
Эндиликда фаолияти тўхтатилган объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0