https://sputniknews.uz/20221130/axborot-kommunikatsiya-texnologiyalari-sohasi-xodimlari-uchun-mukofotlar-joriy-etildi-30370818.html
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари учун мукофотлар жорий этилди
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари учун мукофотлар жорий этилди
Sputnik Ўзбекистон
“Моҳир алоқачи” кўкрак нишони ва “Ўз касбининг устаси” белгиси алоқа соҳаси ходимларининг касб байрами арафасида топширилади. 30.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-30T16:10+0500
2022-11-30T16:10+0500
2022-11-30T16:10+0500
жамият
кўкрак нишони
қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/05/23776255_0:0:3076:1730_1920x0_80_0_0_246ccebdacc2e4c5d69931e549003b2c.jpg
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида “Моҳир алоқачи” кўкрак нишони ва “Ўз касбининг устаси” белгиси таъсис этилди. Бу ҳақда “Huquqiy axborot” Telegram каналида хабар қилинди.Қарорга кўра:Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги ташкилотлар кўкрак нишони ҳамда “Ўз касбининг устаси” белгиси билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 апрелгача вазирликка тақдим этади.Кўкрак нишони ҳамда “Ўз касбининг устаси” белгиси ҳар йили 7 май – алоқа соҳаси ходимларининг касб байрами арафасида топширилади.Тақдирланганларга БҲМнинг 4,5 баравари (1 млн 350 минг сўм) миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти берилади.Мазкур кўкрак нишони ва белги билан бир шахс бир марта мукофотланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/05/23776255_347:0:3076:2047_1920x0_80_0_0_f3e9bd9e285ab437d37ea64792e8cd28.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, кўкрак нишони, қарор
жамият, кўкрак нишони, қарор
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари учун мукофотлар жорий этилди
“Моҳир алоқачи” кўкрак нишони ва “Ўз касбининг устаси” белгиси алоқа соҳаси ходимларининг касб байрами арафасида топширилади.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида “Моҳир алоқачи” кўкрак нишони ва “Ўз касбининг устаси” белгиси таъсис этилди. Бу ҳақда “Huquqiy axborot” Telegram каналида
хабар қилинди.
“Моҳир алоқачи” кўкрак нишони билан – ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган ҳамда соҳада камида 15 йил меҳнат стажига эга фуқаролар;
“Ўз касбининг устаси” белгиси билан – ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида фаолият кўрсатаётган муҳандис, электромонтёр, кабелчи, почтачи, антенначи-мачтачи, оператор, фельдъегер каби оммавий касб эгалари соҳани ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун тақдирланади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги ташкилотлар кўкрак нишони ҳамда “Ўз касбининг устаси” белгиси билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 апрелгача вазирликка тақдим этади.
Кўкрак нишони ҳамда “Ўз касбининг устаси” белгиси ҳар йили 7 май – алоқа соҳаси ходимларининг касб байрами арафасида топширилади.
Тақдирланганларга БҲМнинг 4,5 баравари (1 млн 350 минг сўм) миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
Мазкур кўкрак нишони ва белги билан бир шахс бир марта мукофотланади.