Ашин сулоласи тамғаси туширилган кумуш идиш олимлар орасида баҳсларга сабаб бўлди

© Алтайский государственный университет/Ярослав ФроловСеребряный сосуд из коллекции Музея института археологии и этнографии СО РАН (Новосибирск).
Серебряный сосуд из коллекции Музея института археологии и этнографии СО РАН (Новосибирск).  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2022
Oбуна бўлиш
“Катта Олтой: туркийлар ватани” виртуал музейи коллекцияси Қозоғистон ва Россиядаги тўртта музейда олиб борилган ишлар натижалари асосида Олтой давлат университетида яратилган 3D-моделлар билан тўлдирилади.
Янги экспонатлар орасида - тоғ эчкиси - Буюк Туркийлар хоқонлиги асосчиси ҳисобланадиган Ашин уруғининг рамзи бўлган тоғ эчкиси тасвирланган ноёб кумуш идиш ҳам бор. Ушбу экспонатнинг рақамлаштирилиши Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон олимларида янги баҳс-мулоҳазаларга сабаб бўлди.
Кумуш идиш 1976 йилда Юстид дарёси водийсида Олтой Республикасининг Кош-Оғоч туманида топилган. Идиш тубида турли белгилар ўйиб чизилган, марказий қисмида эса тоғ эчкиси тасвири яққол кўринади. Артефакт Россия Фанлар Академиясининг Сибирь филиали (Новосибирск) Археология ва этнография институти музейининг экспонати ҳисобланади.

“Бу VI асрнинг иккинчи ярми - VIII аср ўрталарида Турк хоқонлигига ҳукмрон бўлган Ашин уруғининг сулолавий белгиси (тамға) ҳисобланади. Кўчма санъат асарида бундай белги тасвирлангани жуда кам учрайди. Кўпинча сулола белгиларини Ашина уруғи вакиллари шарафига ёдгорликларга, стелаларга ёки тош текисликларга қўйилган”, - дейди Олтой давлат университети Археология ва этнография музейи директори, “Катта Олтой” туркий илмий-маърифий маркази олтойшунослик ва туркийшунослик эксперти Ярослав Фролов.

Катта илмий ходим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи давлат музейи Нумизматика фонди куратори Алфия Мусакаеванинг эса бу борада фикрлари бошқача.
“Идиш тубида туркий даврга хос бўлган эчкининг схематик тасвири бўлиб, у доира ичига олинган. Доира чегараларида антроморфик тасвир (одам қиёфаси схематик тасвири) жойлашган. Умуман ушбу иккита шакллар сюжет тасвир сифатида қабул қилинади. Эчки тасвирини тамға деб ҳисоблаш мумкин эмас. Тамғаларни доира шакли ичида тасвирлашмаган”, - дейди у.
Худди шундай шаклли идишлар илгари Олтой ва Жанубий Сибирда олиб борилган археологик қазиш ишларидан маълум бўлган. Аммо рамзли идишлар учрамаган, дейди “Манас” Қирғиз-Турк университети тарих бўлими профессори Қубатбек Табалдиев.
© Алтайский государственный университет/Ярослав ФроловТамга на дне сосуда из коллекции Музея института археологии и этнографии СО РАН (Новосибирск).
Тамга на дне сосуда из коллекции Музея института археологии и этнографии СО РАН (Новосибирск). - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2022
Тамга на дне сосуда из коллекции Музея института археологии и этнографии СО РАН (Новосибирск).
“Бундай рамз-белгилар Шарқий турк хоқонлари шарафига ўрнатилган ёдгорлик тош стелалар тепаларида учрайди. Кумуш идишнинг эгаси ўрта аср туркларининг ҳукмрон элитаси доирасига тегишли бўлган бўлиши мумкин деб тахмин қилса бўлади”, - дея қўшимча қилади Табалдиев.
Юстиддан топилган идишда иконографик жиҳатдан Шарқий турк хоқонлигининг Ашин сулоласи тамғасига ўхшаш улоқча шаклидаги учта тамға бор, деб ҳисобламоқда А.Х. Маргулан номидаги Археология институти ходими Алексей Рогожинский
“Қояларда тасвирланган эчкиларнинг ҳамма схематик тасвирлари ҳам тамғаларни англатмайди, аммо бу ҳолатда булар айнан тамғалар, Ашинлар тамғаси. Бу идишнинг ўз қизиқ тарихи бор, ҳали очилмаган сири бор: ахир топилганига деярли ярим аср ўтгач, Юстиддан топилган идишча мутахассисларга фақат сифатсиз фотосуратлардан маълум бўлган ва унинг тубида ўйилган белгилар деярли танлаб олинган чизмаларда тўлик эълон қилинган”, - дейди у.
Рогожинскийнинг алоҳида таъкидлашича, предметнинг анчайин сифатли фотосуратларини олиш мумкин бўлган даврда маълум бўладики, кумушдан ясалган қимматли идиш бир неча бор эгаларини алмаштирган, ва уларнинг ҳаммаси ҳам Ашинларнинг ҳукмдор уруғларига алоқадор бўлмаган. Чиндан ҳам идиш тубида ўнга яқин турли белгилар ўйилган, ва улардан фақат учтаси эчкича шаклида: қолган белгилар ҳам Олтой ва ундан ташқарида маълум. Аммо улар кимга тегишли бўлган, ҳозирча бир нима дейиш қийин. Ва шу сабабли предметни янада ўрганиш лозим.
© Алтайский государственный университетРисунок из книги В.Д. Кубарева "Древнетюркские изваяния Алтая" (Новосибирск, 1984).
Рисунок из книги В.Д. Кубарева Древнетюркские изваяния Алтая (Новосибирск, 1984). - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2022
Рисунок из книги В.Д. Кубарева "Древнетюркские изваяния Алтая" (Новосибирск, 1984).
Ўз навбатида Мусакаеванинг айтишича, иш учун археологлар предметнинг ҳақиқийсини ўз кўзлари билан ўрганишлари керак. Ва бундан ўрганиш 3D моделни ўрганишдан нимаси билан фарқланиши айтиб ўтди.
“Фарқ жуда катта: мен предметни 10-20 марта катталаштирилган лупа билан текшираман, шунинг учун барча ёриқлар кўринади. Эчки тасвири туширилган идишнинг 3D моделини кўздан кечирганда четида тушунарсиз чуқурчалар ва нуқталар бор эди, уларни кўриб бўлмасди. Четида қисқа ва узун нуқтали ёзувлар бўлиши мумкин. Предмет билан қилинадиган иш кўп: металлнинг ўлчами, сифати, металл намунаси, тасодифий чизиқлардан тортиб, антик даврда махсус қўлланилган чизмаларгача турли хил тасвирларни таҳлил қилиш керак”, - дейди олима.
Энди ушбу ноёб идиш билан виртуал музейда танишиш мумкин. Мутахассислар учун моделни энг катта яқинликда ўрганиш имконини яратишни ваъда қилишмоқда.
“Биз олимларнинг сўрови бўйича моделларнинг шундай фотосуратларини тақдим этишга тайёрмиз”, - дея тасдиқлайди эксперт Ярослав Фролов.
“Ушбу идиш ва бошқа археологик объектларнинг 3Д-моделлари жуда яхши ғоя, айниқса улар тематик ўйланган асарлар, лойиҳалар бўлса. Бундай кўргазмалар учун мавзулар жуда хилма-хил бўлиши мумкин: “Қорахонийлар давридаги кулолчилик”, “Сосонийлар кумуши”, “Чочнинг пул муомаласи” ва бошқалар. Турли аудитория учун- турли мавзулар. Болалар учун масалан, мактаб дастурига оида предметларни кўрсатиш мумкин. Бу музей ходимларининг экспозиция қуришда кўзлаган асосий мақсади – эмоционал идрокни амалга оширишга ёрдам беради”, — дейди Альфия Мусакаева.
Виртуал музей коллекцияси “Катта Олтойнинг туркий дунёси: Олтой давлат университети тарихи ва замонавийлигидаги умумийлик ва хилма-хиллик” лойиҳаси доирасида яртилмоқда. Унда аллақачон Сибирь ва Шарқий Қозоғистондаги етти музейдан туркий даврга оид экспонатлар асосида мутахассислар томонидан яратилган 60 та макет ўрин олган.
Йил охиригача коллекцияга 2022 йилда Шарқий Қозоғистоннинг иккита вилояти ва Олтой ўлкасининг тўртта вилояти ҳамда Олтой республикасидаги учта халқаро экспедиция давомида олинган фотосуратлар асосидаги яна 45 та модель киритилади.
Янгиликлар лентаси
0