Йил бошидан қанча саноат корхонаси ташкил этилгани маълум бўлди

© SputnikПрезидент Таджикистана Эмомали Рахмон открыл предприятие по переработке руд "ТАЛКО Голд".
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон открыл предприятие по переработке руд ТАЛКО Голд. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2022
Oбуна бўлиш
2022 йилда 13 856 та янги саноат корхоналари ташкил этилган. Бу 2018 йилга нисбатан 1,5 баравар кўп.
ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Жорий йил январь-октябрь ойларида янги ташкил этилган саноат корхоналари сонининг ўсиш суръати 2018 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 баробарга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Сўнгги беш йилда янги ташкил этилган саноат корхоналари сони:
2018 йилда – 9 509 та;
2019 йилда – 17 056 та;
2020 йилда – 16 048 та;
2021 йилда – 16 691 та;
2022 йилда – 13 856 та.
Маълумот учун, 2022 йилда Ўзбекистон иқстисоди барқарор ўсишни намойиш қилмоқда. Хусусан дастлабки 3 квартал бўйича реал ЯИМ ўсиши миқдори 5,4%ни ташкил қилди.
Янгиликлар лентаси
0