Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир бўйрагини берди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишДиректор научного центра сердечно-сосудистой хирургии им. А.Н. Бакулева, академик Лео Бокерия во время операции.
Директор научного центра сердечно-сосудистой хирургии им. А.Н. Бакулева, академик Лео Бокерия во время операции.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2022
Oбуна бўлиш
Хоразмда бўйрак трансплантацияси бўйича ўтказилган жарроҳлик амалиётлари сони саккизтага етди.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Хоразм филиалида мураккаб трансплантация амалиёти – буйрак кўчириб ўтказиш операцияси бажарилди. Аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Вазирликк кўра, бемор Даврон Ражабов Боғот туманидан. У кўп йиллардан бери буйрак етишмовчилигидан азият чекиб келган. Сўнгги пайтларда эса аҳволи янада оғирлашган. Шифохонага мурожаат қилганида мутахассислар унга сўнгги чора сифатида трансплантация амалиётини тавсия этган.
Донорлик учун турмуш ўртоғи – Камола Саъдуллаеванинг тиббий таҳлил натижалари мос келган ва у эрига бир буйрагини беришга қарор қилган.

“Операция олти соатдан кўпроқ вақт давом этди. Уни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва вилоят филиали жарроҳлари ўзаро ҳамкорликда бажаришди. Муҳими, амалиёт муваффақиятли якунланди. Ҳозир беморнинг ҳам, донорнинг ҳам аҳволи яхши. Ҳар иккисида тегишли стандартлар асосида тиббий муолажалар давом эттирилмоқда”, - дейилади ССВ хабарида.

Қайд этилишича, ушбу буйрак трансплантацияси вилоятда ўтказилган шу турдаги саккизинчи амалиётдир.
Маълумот учун, Ўзбекистонда буйрак кўчириб ўтказиш, жигар ва ўзак ҳужайра амалиётлари кенгайиб бормоқда. Сўнгги йилларда 700 дан ортиқ ана шундай операциялар муваффақиятли бажарилди. Хусусан, бугунгача трансплантация амалиётлари Самарқанд, Наманган, Хоразм, Сурхондарё ва Андижон вилоятларида ўтказилган.
Айтиш жоизки, бир неча йил олдин ушбу каби операцияларни амалга ошириш учун Ўзбкистон фуқаролари чет эл давлатларига боришига тўғри келар эди. 2017 йилда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон тиббиёт соҳасини кескин танқид қилган ва мураккаб операциялар учун фуқароларни чет элга боришга мажбурлайдиган сабабларни аниқлаш, имкон қадар малакали мутахассисларни Ўзбекистонга олиб келиш, чет элга ишлага кетган ўзбекистонлик шифокорларни имкон қадар ватанига қайтариш каби вазифаларни қўйган эди.
2021 йил октябрда Президентнинг “Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2022 йил якунигача барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилиши белгиланган.
Ундан ташқари, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Россия орасида тиббий таълим ва тажриба алмашиш соҳасида кенг қамровли ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Янгиликлар лентаси
0