https://sputniknews.uz/20221129/rossiya-va-ozbekiston-sanoat-kooperatsiyasini-kengaytiradi-30343321.html
Россия ва Ўзбекистон саноат кооперациясини кенгайтиради
Россия ва Ўзбекистон саноат кооперациясини кенгайтиради
Sputnik Ўзбекистон
Жамшид Хўжаев ва Денис Мантуров Россия ва Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. 29.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-29T17:22+0500
2022-11-29T17:22+0500
2023-04-05T18:42+0500
ўзбекистон
иннопром халқаро саноат кўргазмаси
иқтисод
ҳамкорлик
денис мантуров
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/17/27387414_0:191:3059:1912_1920x0_80_0_0_f16b86b1d78fd1de3f461d1fe4f53848.jpg
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича Комплекс қўшма ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Россия Саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, РФ Ҳукумати раисининг ўринбосари – Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев билан видеоконференция форматида учрашув ўтказди.Томонлар мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, икки вазирлик ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича Комплекс қўшма ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқишга эътибор қаратилган. Денис Мантуров бу муҳим ва тизимли ҳужжат бўлиб, икки давлат ўртасидаги узоқ муддатли истиқболда саноат ҳамкорлигининг стратегик йўналишларини белгилаб беради, деб таъкидлади.“Ўзаро ҳамкорлигимизнинг асосий йўналиши сифатида 10 та соҳа белгиланди, ҳамкорликнинг аниқ механизмлари ва қўшма ташаббуслар қайд қилинди”, дейди Россия саноат ва савдо вазири.Яна бир муҳим масала Ўзбекистонда Россия бизнес миссияларини ўтказиш бўлди, уларда Россия корхоналари Ўзбекистон ишлаб чиқариш майдонларига ташриф буюриб, потенциал ҳамкорлар билан музокаралар олиб боради.Томонлар 2023 йил баҳорида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ИННОПРОМ халқаро саноат кўргазмасини ўтказиш масалаларига ҳам эътибор қаратдилар.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/17/27387414_328:0:3059:2048_1920x0_80_0_0_76750b77959f901a7852eb438a622661.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, иннопром халқаро саноат кўргазмаси, иқтисод, ҳамкорлик, денис мантуров, россия
ўзбекистон, иннопром халқаро саноат кўргазмаси, иқтисод, ҳамкорлик, денис мантуров, россия
Россия ва Ўзбекистон саноат кооперациясини кенгайтиради
17:22 29.11.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Жамшид Хўжаев ва Денис Мантуров Россия ва Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича Комплекс қўшма ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Россия Саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, РФ Ҳукумати раисининг ўринбосари – Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев билан видеоконференция форматида учрашув ўтказди.
Томонлар мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, икки вазирлик ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича Комплекс қўшма ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқишга эътибор қаратилган.
Дастур авиация, фармацевтика, радиоэлектроника, кимё, енгил саноат, ёғочсозлик, автомобилсозлик, ёқилғи-энергетика комплекси учун ихтисослаштирилган ва темир йўл машинасозлиги ва машинасозлик каби тармоқларни ўз ичига олади.
Денис Мантуров бу муҳим ва тизимли ҳужжат бўлиб, икки давлат ўртасидаги узоқ муддатли истиқболда саноат ҳамкорлигининг стратегик йўналишларини белгилаб беради, деб таъкидлади.
“Ўзаро ҳамкорлигимизнинг асосий йўналиши сифатида 10 та соҳа белгиланди, ҳамкорликнинг аниқ механизмлари ва қўшма ташаббуслар қайд қилинди”, дейди Россия саноат ва савдо вазири.
Яна бир муҳим масала Ўзбекистонда Россия бизнес миссияларини ўтказиш бўлди, уларда Россия корхоналари Ўзбекистон ишлаб чиқариш майдонларига ташриф буюриб, потенциал ҳамкорлар билан музокаралар олиб боради.
Томонлар 2023 йил баҳорида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ИННОПРОМ халқаро саноат кўргазмасини ўтказиш масалаларига ҳам эътибор қаратдилар.