Қозоғистон билан мақбул нархларда нефть импорт қилишга келишиб олинди

© Sputnik / Vitaly Timkiv / Медиабанкка ўтишЦистерны для нефтепродуктов
Цистерны для нефтепродуктов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистон томони нефтни толлинг шартлари асосида ўзбек заводларида қайта ишлаш истагини билдирди.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Қозоғистондан “мақбул нархларда” нефть импорт қилишга келишиб олди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва йирик энергетика компаниялари вакилларидан иборат делегация Қозоғистонда бўлган. Сафар давомида Қозоғистоннинг “Қазмунайгаз” АЖ тижорат ва сотиш департаменти, нефть маркетинги бошқармаси мутахассислари билан музокаралар ўтказди.
Музокараларда қозоқ ҳамкорлар томонидан “Қазмунайгаз” АЖга тегишли конлардан қазиб чиқарилаётган хомашёни етказиб бериш шартлари таклиф этилган. Шунингдек, “Қазмунайгаз” АЖ томонидан Ўзбекистон нефтни қайта ишлаш заводларида ўзига тегишли бўлган хомашёни толлинг шартлари асосида қайта ишлашни ўрганиб чиқишга қизиқиш билдирди.
Қозоғистон томонидан “Қазмунайгаз” АЖ тасарруфидаги қазиб чиқариш ташкилотларининг хом-ашё ресурслари бари маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводлари ва Руминияда жойлашган заводни таъминлашга йўналтирилаётгани, қўшма корхоналарнинг нефть ҳажмлари эса шартномалар билан тақсимланган маълум қилинди.
Шу билан бирга, Қозоғистонда кўплаб хусусий нефть қазиб олувчи корхоналар мавжудлиги, улар хомашёга нарх белгилаш тартиби ва етказиб бериш логистикаси жиҳатидан жозибадор ҳисобланиши таъкидланди. Масалан, “Потенциал Ойл” МЧЖ ва “Култук” конида қазиб чиқариш билан шуғулланувчи Озарбайжон нефть компанияси шулар жумласидан.
Ушбу корхоналар билан алоқа ўрнатиш мақсадида икки томон Энергетика вазирликлари ўртасида иш олиб боришга ҳамда томонлар Ўзбекистон нефтни қайта ишлаш заводларига Қозоғистон нефти импорти бўйича ишларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Янгиликлар лентаси
0