https://sputniknews.uz/20221129/ozbekistonda-ilk-marta-chiqindidan-qattiq-yoqilgi-ishlab-chiqarish-yolga-qoyildi-30335758.html
Ўзбекистонда илк марта чиқиндидан қаттиқ ёқилғи ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Ўзбекистонда илк марта чиқиндидан қаттиқ ёқилғи ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Sputnik Ўзбекистон
Пеллет ишлаб чиқариш лойиҳаси Ўзбекистон ва Корея ҳамкорлигида ишга туширилди. 29.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-29T13:45+0500
2022-11-29T13:45+0500
2022-11-29T13:45+0500
жамият
энергетика
энергетика вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1d/30335445_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_944af3c149f5ff59d2c327e2bb251163.jpg
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида чиқинди маҳсулотларидан қаттиқ ёқилғи (пеллет) ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Вазирликка кўра, унинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 12 минг тоннани ташкил этади. Завод ишга тушиши натижасида 20 та янги иш ўрни ташкил этилди.Завод Энергетика вазирлиги ва Корея энергетика агентлигининг ҳамкорликдаги навбатдаги лойиҳаси бўлиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот республикамизда муқобил ёқилғи турини ривожлантиришга ва энергия ресурсларини тежашга хизмат қилади.Пеллет – турли хил дон экинларининг сомони, маккажўхори пояси, деярли барча ўсимликларнинг илдизлари ва барглари, ёғочни қайта ишлашдан чиққан чиқиндилар ҳамда маиший чиқиндилардан тайёрланади.Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Қуйичотқол гидроэлектр станциясини қуриш лойиҳасига старт берилди. Дастлаб гидроиншоотни қуриш учун Чотқол дарёсининг ўзани тўсилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1d/30335445_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_6af36135b5f5b0cb44bf04fdc109cedd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
жамият, энергетика, энергетика вазирлиги
жамият, энергетика, энергетика вазирлиги
Ўзбекистонда илк марта чиқиндидан қаттиқ ёқилғи ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Пеллет ишлаб чиқариш лойиҳаси Ўзбекистон ва Корея ҳамкорлигида ишга туширилди.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида чиқинди маҳсулотларидан қаттиқ ёқилғи (пеллет) ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Вазирликка кўра, унинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 12 минг тоннани ташкил этади. Завод ишга тушиши натижасида 20 та янги иш ўрни ташкил этилди.
“Муқобил ёқилғи турларидан бири ҳисобланган мазкур қаттиқ ёқилғи маҳсулотидан хонадонлар ва ижтимоий соҳа объектларини иситишда фойдаланилади”, дейилади хабарда.
Завод Энергетика вазирлиги ва Корея энергетика агентлигининг ҳамкорликдаги навбатдаги лойиҳаси бўлиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот республикамизда муқобил ёқилғи турини ривожлантиришга ва энергия ресурсларини тежашга хизмат қилади.
Пеллет – турли хил дон экинларининг сомони, маккажўхори пояси, деярли барча ўсимликларнинг илдизлари ва барглари, ёғочни қайта ишлашдан чиққан чиқиндилар ҳамда маиший чиқиндилардан тайёрланади.
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Қуйичотқол гидроэлектр станциясини қуриш лойиҳасига старт берилди. Дастлаб гидроиншоотни қуриш учун Чотқол дарёсининг ўзани тўсилди.