Ўзбекистон ва Озарбайжон телефон ўғирлигига қарши биргаликда курашади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишТелефон в руке
Телефон в руке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2022
Oбуна бўлиш
Икки давлатнинг тегишли вазирликлари ўртасида мобиль қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш соҳасида ҳамкорликда фаолият юритиш бўйича меморандум имзоланди.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Озарбайжонда амалий ташриф билан бўлди. Делегация Боку шаҳридаги AzInTelecom масъулияти чекланган жамиятига борди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Делегация таркибига Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Республика телекоммуникация тармоқларини бошқариш маркази” давлат унитар корхонаси, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, “Aхборот технологиялари маркази” компанияси вакиллари киритилди.
AzInTelecom раҳбарияти Озарбайжонда IMEI кодлари билан рўйхатдан ўтган мобиль қурилмаларга нисбатан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапирди.
Томонлар ушбу йўналишдаги ҳамкорлик имкониятларини, хусусан, йўқолган ва ўғирланган кодларнинг умумий “қора рўйхати”ни ва тегишли ишчи гуруҳини яратишни муҳокама қилди.
Ўтган йили Ўзбекистон 3 миллионга яқин мобиль қурилмалар импорт қилган. IMEI’ни рўйхатдан ўтказишнинг жорий этилиши контрабанда миқдорини камайтирди. IMEI - бу мобиль қурилманинг 15 хонали серия рақами.
Янгиликлар лентаси
0