Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон газ иттифоқи тузишга тайёрланмоқда

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Казахстана К.-Ж. Токаевым
Президент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Казахстана К.-Ж. Токаевым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2022
Oбуна бўлиш
Россия Қозоғистон ва Ўзбекистон газ иттифоқи ёқилғи маҳсулотларини ҳам ички фойдаланувчиларга ҳам учинчи давлатларга, жумладан Хитойга етказиб беришга хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Россия ва Ўзбекистон билан уч томонлама иттифоқ тузиш масаласини кўриб чиқишга тайёр. Қозоғистон раҳбари Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувда шундай баёнот берди, деб ёзади РИA Новости.
“Бугун Владимир Владимирович уч томонлама иттифоқ тузиш зарурлиги ҳақида гапирди ва у Ўзбекистон президентига қўнғироқ қилмоқчи. Биз ҳам бу мавзуни чуқур ўрганишимиз керак. Аслида, биз бунга тайёрмиз. Нега йўқ”, деди у.
Кейинчалик, Қозоғистон раҳбари матбуот котибининг аниқлашича, гап газ иттифоқи ҳақида кетмоқда.
“Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаси халқаро мажбуриятларга мувофиқ бир-бирининг ҳудудлари орқали учинчи давлатларга энергия ресурсларини транзит қилиш учун қулай техник-иқтисодий шарт-шароитлар яратишда давом этади”, дейилади декларацияда.
Россия Қозоғистон ва Ўзбекистон газ иттифоқи орқали ёқилғи ҳам ичики фойдаланувчиларга ҳам Хитойга етказиб берилиши мумкин. Бу ҳақида Россия ҳукумати раиси ўинбосари маълум қилди.
"Россия Қозоғистон ва Ўзбекистон газ иттифоқи ёқилғи маҳсулотларини ҳам ичики фойдаланувчиларга ҳам учинчи давлатларга, жумладан Хитойга етказиб беришни мувофқилаштиришга хизмат қилиши мумкин", - деб изоҳ берди ушуб хабарга Александр Новак.
Маълумот учун, Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон орасида совет Иттифқи даврида қурилган газ транспорт тизими мавжуд. Ундан ташқари, Ўзбекистон 2007 йилда "Туркманистон — Ўзбекистон — Қозоғистон — Хитой" халқаро газ транспорт магистралига қўшилган эди. Ушбу газ қувури дунёнинг энг узун газ магистрали (7000км) ҳисобланади. 2014 йилда эса, "Ўзбекистон-Хитой" газ қувурининг тўртинчи тармоғини қуриш бўйича меморандум имзоланган эди.
2022 йил бошида Ўзбекистон Хитойга газ етказиб бериш ҳажмини икки баравар оширди ва кунчиқар мамлакатга энг кўп газ етказиб берувчи бешликка кирган эди.
Янгиликлар лентаси
0