https://sputniknews.uz/20221129/ozbek-tili-va-adabiyoti-universitetida-xorijliklar-uchun-ozbek-maktabi-ochildi-30333746.html
Ўзбек тили ва адабиёти университетида хорижликлар учун “Ўзбек мактаби” очилди
Ўзбек тили ва адабиёти университетида хорижликлар учун “Ўзбек мактаби” очилди
Sputnik Ўзбекистон
“Uzbek school” - хорижликларга ўзбек тилини энг замонавий услуб ва воситалар ёрдамида ўргатиш билан шуғулланади. 29.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-29T11:22+0500
2022-11-29T11:22+0500
2022-11-29T11:22+0500
жамият
ўзбек тили
тил ва адабиёт
китоб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1d/30333444_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_3e30f32a16b6a8b1166b2f0859bd83cc.jpg
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Кеча, 28 ноябрь куни Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Uzbek school” — хорижликлар учун ўзбек тили тайёрлов курслари мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.Қайд этилишича, бу курсларда ўзбек тили энг замонавий усул ва воситалар ёрдамида, тил ўрганувчилар хоҳишига кўра кичик, ўрта гуруҳларда ёки индивидуал ўргатилади.Шунингдек, тадбир доирасида университет ўқитувчилари томонидан яратилган “Хорижликлар учун ўзбек тили”дарслигининг тақдимоти ҳам ўтказилди.Таъкидланишича, ушбу дарслик шу йўналишда яратилган мавжуд ўзбек тили қўлланмаларидан инглизча кўрсатма ва изоҳларнинг берилиши, ҳар бир дарсда ишлатилган сўзларнинг инглиз тилидаги таржимаси кўрсатилгани билан ажралиб туради.Китобга илова этилган аудио-визуал материаллар ўзбек тили фонетикасининг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, матнларда акс этган диалоглар орқали турли ситуатив ҳолатларда ишлатиладиган лексик қатлам билан танишади.Китоб нафақат ўзбек тилини, балки ўзбек маданиятини ҳам ўрганишга ёрдам беради.Аввалроқ Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўзбек тилини ўргатиш бўйича "Якшанба мактаби" ташкил этилганди. Мактаб Урал федерал округида истиқомат қилаётган ўзбекистонлик болаларни Ўзбекистонга, ўзбек тили ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда миллий тарих ва маданиятни кенг тарғиб этиш мақсадида очилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1d/30333444_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_70bd966edd01a2dbd699e2aa90156b59.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбек тили, тил ва адабиёт, китоб
жамият, ўзбек тили, тил ва адабиёт, китоб
Ўзбек тили ва адабиёти университетида хорижликлар учун “Ўзбек мактаби” очилди
“Uzbek school” - хорижликларга ўзбек тилини энг замонавий услуб ва воситалар ёрдамида ўргатиш билан шуғулланади.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Кеча, 28 ноябрь куни Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Uzbek school” — хорижликлар учун ўзбек тили тайёрлов курслари мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати
хабар қилди.
Қайд этилишича, бу курсларда ўзбек тили энг замонавий усул ва воситалар ёрдамида, тил ўрганувчилар хоҳишига кўра кичик, ўрта гуруҳларда ёки индивидуал ўргатилади.
Шунингдек, тадбир доирасида университет ўқитувчилари томонидан яратилган “Хорижликлар учун ўзбек тили”дарслигининг тақдимоти ҳам ўтказилди.
"А1 даража учун мўлжалланган ушбу дарслик оддийдан мураккабга томон мантиқан узвийликда тузилган 12 мавзудан иборат бўлиб, тингловчи ҳарфлардан жумла тузишгача бўлган ёзиш (writing), гапириш (speaking), ўқиш (reading), тинглаш (listening) кўникмаларни эгаллашига имкон яратади. Ҳар бир мавзу охирида тингловчи ўз билимларини текшириши ва мустаҳкамлаши учун махсус тест топшириқлари берилади", дейилади вазирлик хабарида.
Таъкидланишича, ушбу дарслик шу йўналишда яратилган мавжуд ўзбек тили қўлланмаларидан инглизча кўрсатма ва изоҳларнинг берилиши, ҳар бир дарсда ишлатилган сўзларнинг инглиз тилидаги таржимаси кўрсатилгани билан ажралиб туради.
Китобга илова этилган аудио-визуал материаллар ўзбек тили фонетикасининг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, матнларда акс этган диалоглар орқали турли ситуатив ҳолатларда ишлатиладиган лексик қатлам билан танишади.
Китоб нафақат ўзбек тилини, балки ўзбек маданиятини ҳам ўрганишга ёрдам беради.
Аввалроқ Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўзбек тилини ўргатиш бўйича "Якшанба мактаби" ташкил
этилганди. Мактаб Урал федерал округида истиқомат қилаётган ўзбекистонлик болаларни Ўзбекистонга, ўзбек тили ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда миллий тарих ва маданиятни кенг тарғиб этиш мақсадида очилди.