НАТО Украинада мағлубиятга учрамоқда

© Sputnik / Михаил Маркив / Медиабанкка ўтишНациональный флаг Украины и флаг Организации Североатлантического договора (НАТО)
Национальный флаг Украины и флаг Организации Североатлантического договора (НАТО) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2022
Oбуна бўлиш
Украина инқирози Ғарбнинг фундаментал тайёр эмаслигини, яъни Пентагон ва НАТОнинг Россия билан тўғридан-тўғри қуролли тўқнашувга технологик жиҳатдан тайёр эмаслигини кўрсатиб берди.
Альянснинг Киев режимига ҳарбий ёрдами Ғарбий арсеналлар, оддий қуроллар ва ўқ-дориларни ишлаб чиқариш имкониятлари чекланганлиги сабабли боши берк кўчага кириб қолди. Тўққиз ой махсус ҳарбий операция АҚШ ва ЕИда кенг спектрли жанговар техникалар ҳамда саноат-технология линияларнинг етишмаслигини тасдиқлади. Энг қийин вазият Украина Қуролли Кучларига НАТО стандартидаги артиллерия ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини етказиб беришда кузатилмоқда. 155-мм лик артиллерия захиралари тугаяпти, замонавий зенит ракета комплекслари эса НАТОнинг ўз мамлакатларига етмаяпти.
Шубҳасиз, Россия Қуролли Кучлари Эски дунёда ва Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театрида стратегик равишда ҳукмронлик қилмоқда. Россиянинг қанотли ракеталари бенуқсон ва Ту-160 стратегик бомбардимончилари МиГ-31 қирувчилари билан ҳамроҳликда 25 ноябрь куни НАТОнинг шимолий чегараларида 13-соатлик режали парвозида яна бир бор буни намойиш этди. Ҳар эҳтимолга қарши, АҚШ ва унинг иттифоқдошлари кечаю кундуз ва доимий Россия ядровий триадасининг нишони остида бўлиб турибди.
Ғарбнинг Украинада мағлуб бўлиши жанговар салоҳиятлар фарқи билан аввалдан аниқ эди - Россияга ҳеч кимнинг “тиши ўтмайди”. “Мудофаавий” альянс яна бир бор бутун дунёга ўз мавжудлиги ва кенгайишининг бемаънилигини исботлади. Ғарб ОАВлари ва перформансларининг нотўғри талқинлари билан тошган Киев режимининг жанг майдонларида қаршилик кўрсатиши аслида ҳақиқатдан узоқ ва махсус операция суръатларига таъсир қилмайди.
Европа “жаннат боғлари”нинг алоҳида раҳбарларининг Россия устидан ғарбий ғалаба қилиш ҳақидаги “вижирлаш”лари клиник характерга эга.
Россия қўшинлари 1000 километрлик ҳарбий туташув линияларида бир қанча йўналишларда ҳужум қилишмоқда. Украина Қуролли Кучлари ва НАТО ёлланма аскарларининг катта йўқотишларини Ғарбий Европа ҳам, Шимолий Америкада ҳам ҳеч ким инкор этмайди. Ҳарбий эксперт, АҚШ армияси истеъфодаги полковниги Дуглас Макгрегор Украина Қуролли Кучлар йўқотишларини 100 минг қурбон ва юз минглаб жароҳатланганлар, дея баҳоламоқда.
Украинадаги махсус операциянинг тўққиз ойи мобайнида альянснинг бошқа мамлакатлардан келган “кўнгилли аскарлар”ни ҳисобламаганда 1200 нафар польшалик ёлланма аскарлар ҳалок бўлган. Бунинг фонида Киевнинг Украина қўшинлари Запорожск ва Харьков йўналишида қарши ҳужумга ўтиши ҳақидаги қоқирик-суриқлари - НАТО ва Украина қуролли кучлари байрамни аскарларнинг оммавий маросимига айлантириш каби бемаъни ва ёвуздир.

Россиянинг стратегик зарбалари

Ғарбда Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театрида стратегик ташаббус Россияга тегишни эканини англашади. У Киев режимининг ҳарбий бошқарув тизимлари ва унга боғлиқ энергетика ва логистика объектларини узоқ масофали юқори аниқликдаги қанотли ракеталар билан йўқ қилмоқда. УҚК ҳаво кучлари тўққиз ой давомида бундай парвозларнинг 4000 тасини санаб чиққан, қолаверса, бу статистикага Х-59, С-300 ракеталари, зарба берувчи дронлар ва реактив снарядлар киритилмаган.
Украина ҳукумати ҳар куни фуқароларини ракета зарбаларининг янги тўлқини ва миллионлаб аҳолининг эҳтимолий эвакуациясидан огоҳлантиради. Ғарбнинг версияларидан қатъий назар, Россиянинг юқори аниқликда зарба берувчи қуроллари ҳеч қандай шароитида тугамайди.
Альянс стратеглари Украинада тўлиқ блэкаутни, яъни Украина Қуролли Кучлари муҳим энергия инфратузилмасини тиклаш имкониятисиз вайрон бўлишини башорат қилишмоқда. НАТОнинг Украинада “қудратли ҳаво ҳужумига қарши мудофааси”ни яратишга ҳаракатлари ҳақиқатга асло чидай олмайди. Украинанинг “ёпиқ осмони” борасида ҳам хомхаёлларга бориш керак эмас. Ғарбнинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа комплекслари сон ва сифат жиҳатидан ҳам (технологик жиҳатдан ҳам) альянс мамлакатлари, жумладан, АҚШнинг муҳим объектларини қанотли ракеталардан ҳимоя қила олмайди. Украина Қуролли Кучларининг тўлиқ “ўчиб қолиши”га фақат Киевнинг Москва шартларини бажариши: Украинанинг демилитаризацияси ва денацификацияси, Россия Федерациясининг ҳудудларини тан олиши керак бўлади.
АҚШ ва НАТО Киев режимини қайтадан қуроллантириш ва ўз арсеналларини тўлдиришга ҳаракат қилишмоқда. Бу эса яхши иш бермаяпти: Ғарбда Киев режими учун қуроллар ва ўқ-дорилар тугаяпти, етказиб берилганлари эса тезда ишдан ва сафдан чиқяпти. Польшанинг НАТОдаги элчиси Томаш Шатковски Украина туфайли кўплаб мамлакатларнинг ҳарбий омборлари бўшаб қолгани ва вайронага айлангани ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, Украина Қуролли Кучларининг муваффақиятлари ва жанговар салоҳияти аниқ эмас.
Пентагон ва Британиянинг мудофаа вазирлиги Украина Қуролли Кучларига бошқариладиган Excalibur снарядлари ва Brimstone-2 ракеталарини етказиб бермоқда. Американинг Boeing компанияси 2023 йилнинг баҳорида Киев режимига юқори аниқликдаги GLSDB ўқ-дориларини етказиб беришни режалаштиряпти. Ва барибир Ғарбнинг мунтазам ҳарбий ёрдамга Украинанинг умидлари мустаҳкам асосга эга эмас. Киев ўзининг Европа Иттифоқи ва Россия ўртасида иқтисодий бузғунчи ролини Вашингтон фойдасига ўйнаб бўлди.
Евроииттифоқнинг Америка қўғирчоқлигига айланишдек аянчли ва абгор иши тугади. Пентагон уфқида - Тайвандаги янги ҳарбий можаро ва Киевдан қаҳрамонларча эвакуация.

Энг ёмони ҳали олдинда

Британиялик тарихчи Орландо Фиджес Германиянинг Die Welt газетасига шундай башорат қилган: “Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар жуда узоқ давом этади ва Россиянинг ғалабаси билан тугайди”. Ахир Кремлнинг “қанча керак бўлса шунча давом эттириш учун қатъияти, маблағи ва иттифоқдошлари етарлича”.
Британиянинг Guardian нашри Европага катта гуманитар ва миграцион инқироз келишишини ва Украина АҚШ, ЕИнинг ёрдамисиз қолиб кетишини хабар қилди. Мавр ўз ишини бажарди.
Вашингтонда Украина можаросининг якунини АҚШнинг НАТОдан чиқиб кетиши билан муҳокама қилишмоқда. Киев режими учун яна бир ташвишли сигнал - Американинг энг нуфузли кишиларидан бири, ёзувчи, АҚШ президенти Рональд Рейган давридаги Бош прокурорнинг собиқ маслаҳатчиси, адвокат Брюс Файннинг 25 ноябрь куни “марказий” The Hill газетасининг нашрида амалий таклифи: “Конгресс Украинадаги урушни тугатиши ва АҚШни НАТОдан чиқариш тўғрисидаги қонунни қабул қилиш орқали Тинчлик учун Нобель мукофотини қўлга киритиши мумкин, ташкилотни кучли ҳужумкор эман дарахтидан Россияни безовта қилмайдиган майда дарахтзорга айлантириши мумкин”. Фейнинг фикрича, АҚШсиз НАТО - бу “қоғоздан ясалган йўлбарс”, Россияга Украина билан ҳам усиз ҳам ҳеч қандай хавф сола олмайди. РФ ҳам НАТОнинг Европадаги аъзоларига ҳарбий таҳдид солмайди, шу сабабли АҚШнинг НАТО дан чиқиб кетиши иттифоқчиларни ташвишга қолдирмайди. Бошқа томондан, “Украинадаги уруш чексиз давом этиши мумкин, ва Қўшма Штатлар учун йилига 100 миллиард долларга тушади”. Бу каби ғоялар Америка матбуотида шунчаки эълон қилинмайди.
Эҳтимол, Вашингтондаги маълум “куч марказлари” аллақачон Европа ресурсларини, ҳарбий-саноат комплексига узоқ муддатли буюртмаларни олган ва келажакда фойдасиз бўлган Украина можаросидан чиқиб, “соққа қилишга тайёр”. Европаликларнинг ўзлари қандай фикрда?
Германия сўллар партияси асосчиси Оскар Лафонтен 27 ноябрь куни Deutsche Wirtschafts Nachrichten нашрига берган интверьюсида айтишича, европаликлар “Вашингтондаги ақлдан озган элиталарнинг буюк державалик амбициялари” ва Европа мамлакатлари раҳбарларининг қўрқоқлиги учун товон тўлашга мажбур бўлишмоқда.
“Шимолий оқим”ларнинг бузилиши - Россияга қарши курашда “тишларини синдириб қўйган” Қўшма Штатларнинг “Германияга уруш эълон қилиши” . НАТО “эскирди” ва Лафонтен янги Европа хавфсизлик архитектурасини яратишни, ядро қуролидан ва Рамштейн ҳарбий базасидан халос бўлишни ва Америка қўшинларини Германиядан чиқариб юборишни таклиф қилмоқда.
Маълумки, Европада ҳам фикрлайдиган одамлар бор. Аниқ тоифадаги сиёсий кучлар эса “гегемон” билан айрилишга шунчаки тайёр эмас. Ёки унга овқат бўлиб қолишни исташмайди. Пентагоннинг европалик иттифоқдошлари билан “ажрим”ини расман тасдиқлаш қолади холос. Ва бунда Украина виждонан ҳаммадан кўра кўпроқ товон тўлайди.
Янгиликлар лентаси
0