Барча аттракционларда огоҳлантириш воситалари бўлиши керак

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишXIX Всемирный фестиваль молодежи и студентов. День шестой
XIX Всемирный фестиваль молодежи и студентов. День шестой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2022
Oбуна бўлиш
Аттракционга кириш жойи олдида соғлиғи, ёши, бўйи ва вазни бўйича аттракциондан фойдаланишга оид чекловлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилиши лозим.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Барча аттракционларда огоҳлантириш воситалари бўлиши керак. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.
Ҳукумат қарори билан Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди.
Регламентга кўра, аттракцион бошқариш тизимлари огоҳлантириш сигнализацияси ва хавфли вазиятлар вужудга келишига олиб келадиган аттракцион ишлашидаги носозликлар ҳақида огоҳлантириш учун бошқа воситаларни ўз ичига олади.
Таъкидланишича, аттракционнинг ишлашидаги носозликлар ҳақида огоҳлантириш воситалари оператор томонидан маълумотларнинг хатосиз, ишончли ва тез қабул қилинишини таъминлаши лозим.
Aттракционни ишга тушириш, шунингдек, тўхтатилгандан кейин қайта ишга тушириш фақат ишга туширишни бошқариш органи орқали амалга оширилади. Аттракционларнинг ҳаракатланувчи қисмлари улар шикаст етказиши мумкин бўлган зоналарга одамлар киришининг олдини олувчи тўсиқлар билан жиҳозланган бўлиши зарур.
“Aттракционнинг барча тўсиқлари шундай маҳкамланган бўлиши керакки, улар фақат асбоблар ёрдамида очиладиган бўлиши шарт. Тўсиқларнинг эшиклари қулфланувчи мослама билан жиҳозланиши керак”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, занжир, арқон ёки камарнинг йиғиш бирлиги ҳисобланмайдиган ҳар бир қисми тамғаланган бўлиши, агар бунинг иложи бўлмаса, ишлаб чиқарувчи номи ва унинг жойлашган жойи кўрсатилган тахтача ёки ечилмайдиган ҳалқага эга бўлиши керак. Аттракционга кириш жойи олдида соғлиғи, ёши, бўйи ва вазни бўйича аттракциондан фойдаланишга оид чекловлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилиши лозим.
Шунингдек, ҳар бир фойдаланилаётган аттракционга кириш жойи олдида сўнгги йиллик текширув ўтказилган сана ва кейинги йиллик текширувни ўтказиш санаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ахборот тахтачаси жойлаштирилиши керак.
Янгиликлар лентаси
0