Сабзавотлар етиштиришда қайси ҳудуд етакчи?

Овощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2022
Oбуна бўлиш
Сабзавотлар етиштириш ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 % га ошган, дейилади хабарда.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Жорий йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 8,0 миллион тонна сабзавотлар етиштирилган, Андижон вилояти бу борада етакчи. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

“Сабзавотлар етиштириш ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 % га ошган”, - дейилади хабарда.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган сабзавотлар ҳажми:
• Андижон вилояти – 1,3 млн. тонна;
• Самарқанд вилояти – 1,2 млн. тонна;
• Сурхондарё вилояти – 876 минг тонна;
• Фарғона вилояти – 819 минг тонна;
• Тошкент вилояти – 800 минг тонна;
• Бухоро вилояти – 674 минг тонна;
• Наманган вилояти – 613 минг тонна;
• Хоразм вилояти – 404 минг тонна;
• Қашқадарё вилояти – 403 минг тонна;
• Жиззах вилояти – 308 минг тонна;
• Сирдарё вилояти – 215 минг тонна;
• Навоий вилояти – 214 минг тонна;
• Қорақалпоғистон Республикаси – 201 минг тонна.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 760,2 млн долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Қозоғистон (517,4 минг тонна) ва Россия (380 минг тонна) ўзбек мева-сабзавотининг асосий харидорлари.
Янгиликлар лентаси
0