Россиянинг қурилиш компаниялари Ўзбекистонда маҳсулотларини намойиш этади

© Sputnik / Дмитрий Коробейников / Медиабанкка ўтишКирпичный цех
Кирпичный цех - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентда 5-6 декабрь кунлари қурилиш соҳасидаги компанияларнинг халқаро бизнес миссияси бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Россиянинг қурилиш компаниялари вакиллари Ўзбекистонга бизнес миссияси билан келади. Бу ҳақда РИA Новости Россия экспорт марказига таянган ҳолда хабар беради.
Таъкидланишича, ишлаб чиқарувчилар ғишт, эшик ва саноатнинг бошқа материалларини тақдим этади.

“Тошкентда 2022 йилнинг 5-6 декабрь кунлари қурилиш соҳасидаги компанияларнинг халқаро бизнес миссияси бўлиб ўтади. Миссияда Россиянинг 15 та истиқболли экспорт компаниялари иштирок этади”, - дейилади хабарда.

Иштирокчилар орасида қурилиш, таъмирлаш ва ишлаб чиқариш учун ғишт, изоляцияланмаган кабель маҳсулотлари, эшик ва бошқа материаллар ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳам бор. Россиялик ишбилармонлар Ўзбекистоннинг потенциал бизнес ҳамкорлари билан 100 дан ортиқ икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Бизнес миссия "Krokus Plaza" меҳмонхонаси конференция марказида бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0