https://sputniknews.uz/20221128/qashqadaryoda-brokkoli-pyuresini-ishlab-chiqarish-yolga-qoyildi-30312582.html
Қашқадарёда брокколи пюресини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Қашқадарёда брокколи пюресини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Sputnik Ўзбекистон
Қайта ишланган брокколи экспортга йўналтириляпти. Импортёлар орасида Россия ҳам бор. 28.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-28T18:41+0500
2022-11-28T18:41+0500
2023-04-05T18:42+0500
ўзбекистон
экспорт
савдо
иқтисод
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1c/30306062_0:3:1110:627_1920x0_80_0_0_4ea5325f271bbed771369e1033957f8a.jpg
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Қашқадарёдаги “Anzur natural food” хусусий корхонасида брокколи карамлари қайта ишланиб, барра ва пюре ҳолатида экспортга йўналтирилмоқда. Импортёрлар орқасида Россия ҳам бор. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, бунинг учун ушбу сабзавот хомашё сифатида Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан буюртма асосида қабул қилинмоқда. Корхонанинг кунлик ишлаб чиқариш қуввати 35 тоннани ташкил этади, шундан 20 тонна фреш ҳолда, 15 тоннаси эса музлатилган ҳолда Европа ва Осиё давлатларига етказиб берилмоқда. 2022 йил учун Россия билан 2 млн долларлик шартномалар тузилган.2023 йилда корхона ишлаб чиқариш қувватини икки баравар оширишни режа қилган.Бугунги кунда бу ерда 280 нафар, шундан 210 нафари мавсумий, 70 нафари доимий ишчилар фаолият юритади. Келгусида уларни 500 нафарга етказиш мўлжалланмоқда.Эслатиб ўтамиз, савдо айланмаси бўйича Россия Ўзбекистоннинг асосий ҳамкори бўлиб қолмоқда. Жорий йил бошида республикадан Россияга 346,8 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Ўзбекистондан энг кўп товарлар харид қиладиган 5 та давлатга Хитой, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳам кирди.Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси 2021 йил якунига кўра Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 32,8 фоизга ошиб, 7 миллиард 517 миллион долларни ташкил қилгани ҳақида хабар берган эди. Россия республиканинг умумий ташқи савдо айланмасида 17,9% улуши билан Ўзбекистоннинг асосий ҳамкор давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1c/30306062_135:0:975:630_1920x0_80_0_0_771663f1eaaf9b47abc83e3b6f49b739.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, экспорт, савдо, иқтисод, россия
ўзбекистон, экспорт, савдо, иқтисод, россия
Қашқадарёда брокколи пюресини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
18:41 28.11.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Қайта ишланган брокколи экспортга йўналтириляпти. Импортёлар орасида Россия ҳам бор.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Қашқадарёдаги “Anzur natural food” хусусий корхонасида брокколи карамлари қайта ишланиб, барра ва пюре ҳолатида экспортга йўналтирилмоқда. Импортёрлар орқасида Россия ҳам бор. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Қайд этилишича, бунинг учун ушбу сабзавот хомашё сифатида Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан буюртма асосида қабул қилинмоқда. Корхонанинг кунлик ишлаб чиқариш қуввати 35 тоннани ташкил этади, шундан 20 тонна фреш ҳолда, 15 тоннаси эса музлатилган ҳолда Европа ва Осиё давлатларига етказиб берилмоқда. 2022 йил учун Россия билан 2 млн долларлик шартномалар тузилган.
Корхона ҳозирги кунда брокколи карамидан пюре ишлаб чиқариш бўйича ҳам ишларни бошлаган ҳамда ушбу тайёрланган маҳсулотлар ҳам Россия давлатига шартнома асосида экспорт қилинмоқда.
2023 йилда корхона ишлаб чиқариш қувватини икки баравар оширишни режа қилган.
Бугунги кунда бу ерда 280 нафар, шундан 210 нафари мавсумий, 70 нафари доимий ишчилар фаолият юритади. Келгусида уларни 500 нафарга етказиш мўлжалланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, савдо айланмаси бўйича Россия Ўзбекистоннинг асосий ҳамкори бўлиб қолмоқда. Жорий йил бошида республикадан Россияга 346,8 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Ўзбекистондан энг кўп товарлар харид қиладиган 5 та давлатга Хитой, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳам кирди.
Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси 2021 йил якунига кўра Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 32,8 фоизга ошиб, 7 миллиард 517 миллион долларни ташкил қилгани ҳақида хабар берган эди. Россия республиканинг умумий ташқи савдо айланмасида 17,9% улуши билан Ўзбекистоннинг асосий ҳамкор давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллади.