ЯИДХП орқали никоҳ тузиш тўғрисида ариза бериш мумкин бўлади

© PixabayСвадебная пара
Свадебная пара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2022
Oбуна бўлиш
Фуқаролик ҳолатини қайд этиш билан боғлиқ қатор жараёнларни амалга ошириш тартиби белгиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали никоҳ тузиш тўғрисида ариза бериш тартиби белгиланмоқда. Бу ҳақда адлия вазирининг “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳасида кўзда тутилган.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинган қуйруқ лойиҳаси билан:
далолатнома ёзувларини экстерриториал тамойил асосида қайд қилиш тартиби жорий этилмоқда;
алфавит дафтарларини юритиш тартиби бекор қилинмоқда;
ФҲДЁ органларининг рўйхатга олиш дафтарларини фақат электрон шаклда юритиш тартиби белгиланмоқда;
ФҲДЁ органларининг ҳисоботларини фақат электрон тизим орқали олиш тартиби белгиланмоқда;
чет давлатнинг ваколатли органларида қайд қилинган далолатнома ёзувлари (туғилиш, никоҳ, ажрим ва ўлим) ҳақидаги маълумотларни ФҲДЁнинг электрон тизимига киритиш тартиби назарда тутилмоқда;
далолатнома ёзувлари қайд қилинмаганлиги ҳақидаги маълумотни ФҲДЁнинг ахборот тизимидан текшириб олиб тартиби белгиланмоқда;
ЯИДХП орқали никоҳга кириш ҳақида ариза бериш тартиби жорий этилмоқда;
шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга штамп қўйиш тартиби бекор қилинмоқда;
ўлим ҳолати композит давлат хизмати сифатида қайд этилганда, гербли гувоҳнома расмийлаштириб бериш тартибини назарда тутилмоқда;
вафот этган фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини олиб қолиш тартиби бекор қилинмоқда;
фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришда ички ишлар органларини электрон тизим орқали сўровнома юбориш тартиби белгиланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 540-сон қарори билан Сирдарё вилоятида 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 июлгача никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун аризаларни ҳудуддаги туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши белгиланганди.
Янгиликлар лентаси
0