“Ёмони ҳали олдинда”: Британия нашри Украинага ёрдамнинг оқибатларини башорат қилди

© Sputnik / Алексей ВитвицкийФлаги Украины и Европейского Союза.
Флаги Украины и Европейского Союза. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2022
Oбуна бўлиш
Британиянинг Guardian нашри хабар беришича, Ғарб олдида турган муаммолар сабаб Украина АҚШ ва ЕИ қўллаб-қувватловисиз қолиши мумкин
ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik. Ғарб мамлакатлари Украинага етказиб берилаётган ҳарбий ёрдамлар туфайли келиб чиқаётган муаммоларни ҳис қилишмоқда. Бу ҳақда "Guardian" нашри шарҳловчиси Саймон Тисдалл ёзмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Европага ЕИнинг барча аъзосига муаммо келтириб чиқарувчи "катта гуманитар ва миграция инқирози хавф солмоқда”.
Кўп Европа мамлакатлари шаҳарларида одамлар Россияга қарши санкцияларга норозилигини билдириб намойишлар ўтказишмоқда. Украинадаги можаронинг оқибатлари Ғарб мамлакатларига ўз таъсирини кўрсатяпти, ва Киев ёрдамсиз қолиб кетиши хавфи бор, деб ёзади журналист.

“Ҳозир эса ноябрь. Ҳамма учун энг ёмон қиш ҳали олдинда”, - деб огоҳлантиради Тисдалл.

Журналистнинг айтишича, Украинага қурол етказиб бериш ва кредитлар ажратиш суръати аллақачон секинлашган. Ғарбнинг қуроллар захираси тугади, энг замонавий қуроллар таъминоти “ишлаб чиқариш муаммолари туфайли чекланган”.

“Тинчлик музокараларининг йўқлиги ёки вазият яхшиланмаётгани туфайли Украина можаросидан чарчаш лоқайдликни келтириб чиқармоқда”, - дейилади мақолада.

АҚШ позицияси ҳақида мулоҳаза билдирар экан, журналист, агар январь ойида республикачилар конгрессда ўрин эгаллашса, Киевга ҳарбий ёрдам камайиши мумкинлигини тахмин қилган.
Украинадаги махсус операция бошлангандан сўнг, Ғарб Москвага санкциявий босимни кучайтирди. Натижада Европа ва АҚШда озиқ-овқат, электр энергияси ҳамда ёқилғи нархининг ошишига олиб келди. Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси экани, чекловлар эса бутун дунё иқтисодиётига зарба бўлганини айтди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва иттифоқчиларининг асосий мақсади миллионлаб инсонлар ҳаётини ёмонлаштиришдан иборат.
Янгиликлар лентаси
0