https://sputniknews.uz/20221128/aqsh-ukraina-rossiya-30300361.html
Германиялик депутат АҚШ Украинани Россия билан можарога қандай тайёрлаб келганини айтди
Германиялик депутат АҚШ Украинани Россия билан можарога қандай тайёрлаб келганини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Германия социал-демократик партияси собиқ раисининг сўзларига кўра, АҚШ Украинани Россия билан можарога 2014 йилдан буён тайёрлаб келган. 28.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-28T13:34+0500
2022-11-28T13:34+0500
2023-04-05T18:42+0500
дунёда
германия
европа иттифоқи
нато
украина
оав
депутат
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29227834_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_21f9e7f82f40f774ac3d3f2a005871bf.jpg
ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik АҚШ 2014 йилда Евромайдан бошлангандан буён Украинадаги можарони фаол қўллаб-қувватлаб келяпти. Бу ҳақда Германия социал-демократик партияси собиқ раиси Оскар Лафонтен "Deutsche Wirtschafts Nachrichten" нашрига берган интервьюсида маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.Унинг фикрича, Вашингтон Европа Иттифоқи ва Россия муносабатларининг совуқлашишига эришган. Энди АҚШ ЕИ мамлакатлари сиёсатидан ўзиш имкониятига эга бўлган.“Улар ўзларининг ифлос сланец газини сотишяпти, бу вақтда эса Америка мудофаа саноати гуллаб яшнаяпти”, - дея хавотир билдирган Лафонтен.Унинг қўшимча қилишича, бошқа томондан эса АҚШ Россияга қарши барча режаларини тўлиқ амалга оширишнинг уддасидан чиқмаган.Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан геноцидга учраган инсонларни ҳимоя қилиш” эканини айтган. Путиннинг сўзларига кўра, якуний мақсад - Донбассни озод этиш ва Россиянинг хавфсизлигини кафолатлаш.Украинадаги махсус операция бошлангандан сўнг Ғарб Москвага санкция босимини кучайтирди. Натижада Европа ва АҚШда озиқ-овқат, электр энергияси ҳамда ёқилғи нархи қимматлашди. Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш - Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси экани, чекловлар эса бутун дунё иқтисодиётига зарба бўлганини айтди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва иттифоқчиларининг асосий мақсади миллионлаб инсонлар ҳаётини ёмонлаштиришдан иборат.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29227834_171:0:2900:2047_1920x0_80_0_0_d4217d4fd3b16ef5946dae2ee6416ebe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, германия, европа иттифоқи, нато, украина, оав, депутат, россия
дунёда, германия, европа иттифоқи, нато, украина, оав, депутат, россия
Германиялик депутат АҚШ Украинани Россия билан можарога қандай тайёрлаб келганини айтди
13:34 28.11.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Германия социал-демократик партияси собиқ раисининг сўзларига кўра, АҚШ Украинани Россия билан можарога 2014 йилдан буён тайёрлаб келган.
ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik АҚШ 2014 йилда Евромайдан бошлангандан буён Украинадаги можарони фаол қўллаб-қувватлаб келяпти. Бу ҳақда Германия социал-демократик партияси собиқ раиси Оскар Лафонтен "
Deutsche Wirtschafts Nachrichten" нашрига берган интервьюсида маълум қилди, дея
ёзади РИА Новости.
“Ўшандан буён АҚШ ва унинг ғарблик вассаллари Украинани қурол билан таъминлаб, Киевни Россия билан қарама-қаршиликка мунтазам равишда тайёрлаб келишган. Натижада Украина де-юре бўлмасада, бироқ де-факто НАТО аъзосига айланган. Буни эса ғарблик сиёсатчилар ва давлат ОАВлари атайин эътиборга олмай келишмоқда”, - дейди сиёсатчи.
Унинг фикрича, Вашингтон Европа Иттифоқи ва Россия муносабатларининг совуқлашишига эришган. Энди АҚШ ЕИ мамлакатлари сиёсатидан ўзиш имкониятига эга бўлган.
“Улар ўзларининг ифлос сланец газини сотишяпти, бу вақтда эса Америка мудофаа саноати гуллаб яшнаяпти”, - дея хавотир билдирган Лафонтен.
Унинг қўшимча қилишича, бошқа томондан эса АҚШ Россияга қарши барча режаларини тўлиқ амалга оширишнинг уддасидан чиқмаган.
“Ва ўйлайманки, АҚШ муваффақиятсизликка учраганини ҳис қилмоқда. Украинага қуролларнинг кенг кўламли етказилиб берилиши ва у ерга кўплаб ҳарбий маслаҳатчиларни жўнатганига қарамай, ядровий держава бўлган Россияни ҳарбий йўл билан мағлуб этиш мумкин эмаслиги маълум бўлди. Қолаверса, Россияга қарши санкциялар Ғарбнинг ўзига бумеранг бўлиб қайтди”, - деб хулоса қилган собиқ депутат.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан геноцидга учраган инсонларни ҳимоя қилиш” эканини айтган. Путиннинг сўзларига кўра, якуний мақсад - Донбассни озод этиш ва Россиянинг хавфсизлигини кафолатлаш.
Украинадаги махсус операция бошлангандан сўнг Ғарб Москвага санкция босимини кучайтирди. Натижада Европа ва АҚШда озиқ-овқат, электр энергияси ҳамда ёқилғи нархи қимматлашди. Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш - Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси экани, чекловлар эса бутун дунё иқтисодиётига зарба бўлганини айтди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва иттифоқчиларининг асосий мақсади миллионлаб инсонлар ҳаётини ёмонлаштиришдан иборат.