AҚШни цивилизациялашган дунёдан яккалаш керак – россиялик депутат

© AFP 2023 / JEWEL SAMADЖенщина проходит мимо флага США на Таймс-сквер в Нью-Йорке
Женщина проходит мимо флага США на Таймс-сквер в Нью-Йорке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2022
Oбуна бўлиш
Михаил Шереметнинг фикрича, бутун дунё давлатлари бирлашиши ва америкаликларнинг ўз режасини амалга оширишига йўл қўймасликлари шарт.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. AҚШ цивилизациялашган дунёдан изоляция қилиниши керак. Бу ҳақда Россия Давлат думасининг Қрим вилояти депутати Михаил Шеремет РИA Новостига маълум қилди.

“Америка Қўшма Штатлари бугун сайёрамиздаги бетартиблик ва адоватнинг асосий манбаига айланди. Улар аралашган ҳар ерда ғалаёнлар ва урушлар бўлмоқда. Aмерика агрессиясининг диктаторлигига чек қўйиш вақти келди. Бутун цивилизациялашган дунё йиғилиши ва Америка Қўшма Штатларини соғлом фикрли сиёсатчилар ҳокимият тепасига келгунига қадар яккалаш керак. Aкс ҳолда, сайёрамиздаги ҳаёт доимо таҳдид остида бўлади”, - деди Шеремет.

Унинг сўзларига кўра, Aмерика ҳукумати бутун дунё бўйлаб бошланган ўнлаб ҳарбий можаролар учун жавоб бериши керак.

“Зудлик билан мақсади AҚШ иштирок этган барча жиноятлар бўйича жамоатчилик текширувини ўтказишдан иборат халқаро гуруҳ тузиш керак”, - деди депутат.

Шереметнинг фикрича, бутун дунё давлатлари бирлашиши ва америкаликларнинг ўз режасини амалга оширишига йўл қўймасликлари шарт. Америкаликларнинг режаси кўра "дунёда "олтин миллиард" деб аталувчи бир миллиард аҳоли қолиши керак".
Янгиликлар лентаси
0