ЖЧда иккинчи ўринни олган ўзбекистонлик шахматчилар тантанали кутиб олинди - фото
ЖЧда иккинчи ўринни олган ўзбекистонлик шахматчилар тантанали кутиб олинди - фото
Sputnik Ўзбекистон
Қуддусда бўлиб ўтган жамоалар орасида шахмат бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси кумуш медал соҳиби бўлди. 27.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни олган ўзбекистонлик шахматчилар Ўзбекистонга қайтиб келишди. Улар Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди.Қуддусда бўлиб ўтган жамоалар орасида шахмат бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси кумуш медаль соҳиби бўлганди.Финал баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси 2.5 - 1.5 ҳисобда Хитойга имкониятни бой берди. Ўйин тақдирини Воҳидовнинг Жинши Байга қарши мағлубияти ҳал қилди. Қолган 3 та жамоа аъзолари орасидаги ўйинлар дуранг натижа билан якунланди.Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик гроссмейстерлар шахмат бўйича FIDE жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муддатидан олдин кейинги босқичга йўл олишган эди. Улар финалгача Озарбайжон, Исроил, АҚШ, Украина, Ҳиндистон ва Хитой жамоалари билан дона суришди.
Қуддусда бўлиб ўтган жамоалар орасида шахмат бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси кумуш медал соҳиби бўлди.
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни олган ўзбекистонлик шахматчилар Ўзбекистонга қайтиб келишди. Улар Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди.
Қуддусда бўлиб ўтган жамоалар орасида шахмат бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси кумуш медаль соҳиби бўлганди.
Финал баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси 2.5 - 1.5 ҳисобда Хитойга имкониятни бой берди. Ўйин тақдирини Воҳидовнинг Жинши Байга қарши мағлубияти ҳал қилди. Қолган 3 та жамоа аъзолари орасидаги ўйинлар дуранг натижа билан якунланди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик гроссмейстерлар шахмат бўйича FIDE жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муддатидан олдин кейинги босқичга йўл олишган эди. Улар финалгача Озарбайжон, Исроил, АҚШ, Украина, Ҳиндистон ва Хитой жамоалари билан дона суришди.