Михаил Кишченков ўзбекистонлик талабалар учун қиличбозлик бўйича маҳорат дарси ўтди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига қиличбозлик бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси Михаил Кишченков ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Михаил Кишченков ўзбекистонлик талабалар учун қиличбозлик бўйича маҳорат дарси ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети хабар берди.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига Россиянинг Миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва соғлиқни сақлаш университети мураббийи, қиличбозлик бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси Михаил Кишченков ташриф буюрди.
Дастлаб, университетнинг бокс, қиличбозлик назарияси ва услубияти кафедраси профессор-ўқитувчилари ва қиличбозлик йўналишида таҳсил олаётган талабалар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Унда қиличбозлик спорт турини янада ривожлантириш йўлида халқаро алоқаларни ўрнатиш, ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувдан сўнг, Кишченков томонидан мазкур спорт тури бўйича талаблар учун маҳорат дарси ташкил этилди.
© Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети - Sputnik Ўзбекистон
3/3
Янгиликлар лентаси
0