https://sputniknews.uz/20221127/fox-news-boshlovchisi-zelenskiyni-poraxor-diktator-deb-atadi-30294051.html
“Fox News” бошловчиси Зеленскийни порахўр диктатор деб атади
“Fox News” бошловчиси Зеленскийни порахўр диктатор деб атади
Sputnik Ўзбекистон
Такер Карлсон Украина президентини АҚШ ҳукуматидан доимо пул тилаб олаётгани учун танқид қилди. 27.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-27T17:11+0500
2022-11-27T17:11+0500
2022-11-27T17:11+0500
дунёда
владимир зеленский
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0f/23349889_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_abbba796b21ca756d4fca851c861cf55.jpg
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Американинг “Fox News” телеканали бошловчиси Такер Карлсон Украина президенти Владимир Зеленскийни АҚШдан доимо пул тилаб олаётгани учун танқид қилди.Киевга кўрсатилаётган ёрдам сабаб АҚШ иқтисодиёти жарликка қулаётгани Карлсоннинг жаҳлини чиқарган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ Украинага аллақачон 90 миллиард доллардан зиёд ажратган.Карлсон бу сумма АҚШ Афғонистонда ҳар йили сарфлаган миқдордан икки бараварга кўп эканини эслатган.“Бироқ Зеленскийга бу ҳам кам. У Америка конгрессидан пул сўраб илтимос қилмайди. У пулларни талаб қилади”, - дейди журналист.Мисол тариқада кўрсатувда Зеленскийнинг бир нечта видео мурожаати парчалари кўрсатилган.Аввалроқ АҚШ Украинага ёрдам сифатида яна 4,5 миллиард доллар ажратгани маълум бўлган эди.Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.Махсус операция ортидан АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари миллиардларча доллар сарфлаб, Киев режимини қурол-яроғ билан таъминлаб келмоқда. Москва Ғарб қурол-яроғларининг етказиб берилиши можарони чўзиши, қурол ортилган транспорт эса Россия армиясининг қонуний нишонига айланишини бир неча марта такрорлаган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0f/23349889_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_77e99fb612ef2028ad570625ae7f321e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, владимир зеленский, ақш
дунёда, владимир зеленский, ақш
“Fox News” бошловчиси Зеленскийни порахўр диктатор деб атади
Такер Карлсон Украина президентини АҚШ ҳукуматидан доимо пул тилаб олаётгани учун танқид қилди.
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Американинг “Fox News” телеканали бошловчиси Такер Карлсон Украина президенти Владимир Зеленскийни АҚШдан доимо пул тилаб олаётгани учун
танқид қилди. Киевга кўрсатилаётган ёрдам сабаб АҚШ иқтисодиёти жарликка қулаётгани Карлсоннинг жаҳлини чиқарган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ Украинага аллақачон 90 миллиард доллардан зиёд ажратган.
Карлсон бу сумма АҚШ Афғонистонда ҳар йили сарфлаган миқдордан икки бараварга кўп эканини эслатган.
“Бироқ Зеленскийга бу ҳам кам. У Америка конгрессидан пул сўраб илтимос қилмайди. У пулларни талаб қилади”, - дейди журналист.
Мисол тариқада кўрсатувда Зеленскийнинг бир нечта видео мурожаати парчалари кўрсатилган.
“Ким ўзи бу йигит? Балки, ҳақиқатда у биздан доимо пул талаб қилаётган порахўр украин диктатори?”, - дея риторик савол билан юзланган Карлсон.
Аввалроқ АҚШ Украинага ёрдам сифатида яна 4,5 миллиард доллар ажратгани маълум бўлган эди.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.
Махсус операция ортидан АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари миллиардларча доллар сарфлаб, Киев режимини қурол-яроғ билан таъминлаб келмоқда. Москва Ғарб қурол-яроғларининг етказиб берилиши можарони чўзиши, қурол ортилган транспорт эса Россия армиясининг қонуний нишонига айланишини бир неча марта такрорлаган.