Владимир Норов Россия элчисига "Халқлар дўстлиги" кўкрак нишонини топширди
09:10 26.11.2022 (янгиланди: 10:58 26.11.2022)
© Ташқи ишлар вазирлиги"Халқлар дўстлиги" кўкрак нишони
© Ташқи ишлар вазирлиги
Oбуна бўлиш
Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда Россия ва Ўзбекистон орасида иқтисодий дипломатияни жадаллаштириш, савдо, инвестициялар, банк ва молия соҳаларида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Ташқи ишлар вазири Владимир Норов 25 ноябрь куни Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Малгиновни қабул қилди.
Учрашув давомида Ташқи ишлар вазири Малгиновга миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун "Халқлар дўстлиги" кўкрак нишонини топширди.
Шунингдек, Ўзбекистон - Россия иқтисодий дипломатияни жадаллаштириш, шу жумладан, товар айирбошлаш кўрсаткичларини янада ошириш, инвестицияларни жалб қилиш, савдо, энергетика, саноат, металлургия, қишлоқ хўжалиги, транспорт, инфратузилма, банк-молия сектори ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ундан ташқари стратегик шериклик муносабатларининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди. Халқаро ва минтақавий институтлар доирасидаги томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги юзасидан фикр алмашилди. Турли даражалардаги келгуси тадбирлар жадвали ва уларнинг кун тартиби кўриб чиқилди.
© Ташқи ишлар вазирлиги"Халқлар дўстлиги" кўкрак нишони
"Халқлар дўстлиги" кўкрак нишони
© Ташқи ишлар вазирлиги