Маҳмудалиев Сирдарё вилоятига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

© Хокимият Сирдарьинской областиМахмудалиев Акмалжон Азимжонович
Махмудалиев Акмалжон Азимжонович - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2022
Oбуна бўлиш
Махмудалиев Акмалжон Азимжонович Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Президент фармони билан Махмудалиев Акмалжон Азимжонович Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Бош вазир Абдулла Арипов ҳамда Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков бошчилигида Сирдарё вилоятида бўлиб ўтган йиғилишда мазкур фармон матни ўқиб эшиттирилди ва янги ҳоким жамоага таништирилди, - деб хабар қилмоқда ЎзА.
А.Махмудалиев 1974 йилда Фарғона вилоятида туғилган, 1995 йилда Самарқанд Кооператив институтини, 2005 йилда Тошкент кимё-технология институтини битирган. Шу кунга қадар қадар Махмудалиев Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари эди. Шунингдек, у узоқ йиллар Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими, Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани ҳокими лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятининг собиқ ҳокими Мирзаев Ғофиржон Ғаниевич Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.
Янгиликлар лентаси
0