Ўзбекистонлик талабалар "ИнтерФест" халқаро фестиваль-танловида иштирок этишди

© Москва политехника университети"ИнтерФест" V халқаро миллий маданиятлар фестиваль-танлови
ИнтерФест V халқаро миллий маданиятлар фестиваль-танлови - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2022
Oбуна бўлиш
Фестивалда Ўзбекистон вакиллари амалий санъат намуналари, миллий таомлар – палов, манти, сомса ва турли хил кабоблардан иборат миллий стендни тақдим этишди.
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик талабалар Москва политехника университетида ташкил этилган "ИнтерФест" V халқаро миллий маданиятлар фестиваль-танловида иштирок этишди. Бу ҳақида “Дунё” АА хабар берди.
Номинацияларда Албания, Афғонистон, Вьетнам, Ҳиндистон, Қирғизистон, Фаластин, Россия, Сурия, Тожикистон ва Ўзбекистондан талабалар қатнашди.
Фестиваль дастури "Миллий таомлар", "Ижодий чиқиш", "Халқ ҳунармандчилиги кўргазмаси" каби қатор босқичлардан иборат бўлди. Унда иштирокчилар миллий ҳунармандчилик кўргазмасида ўз давлатларини намойиш этишди.
Жамоалар томошабинлар ва ҳакамларга ўзларининг рақс, қўшиқ, шеър, халқ ҳунармандчилиги кўргазмалари, миллий таомлардан иборат ижодий дастурларини тақдим этди.
© “Дунё” АА "ИнтерФест" V халқаро миллий маданиятлар фестиваль-танлови
ИнтерФест V халқаро миллий маданиятлар фестиваль-танлови - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2022
"ИнтерФест" V халқаро миллий маданиятлар фестиваль-танлови
Ўзбекистон вакиллари амалий санъат намуналари, миллий таомлар – палов, манти, сомса ва турли хил кабоблардан иборат миллий стендни тақдим этишди.
Янгиликлар лентаси
0