Ўзбек футболининг энг энг энг вакиллари мукофотланди - фото
Oбуна бўлиш
Ўзбек футболининг энг энг энг вакилларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Бугун Тошкентдаги “Renaissance hall” мажмуасида “ENG ZO‘R Uz Football Awards-2022” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
ЎФА ҳамда ЎзПФЛ томонидан ташкил этилган тадбирда “Кока Кола” Суперлигаси, шунингдек, аёллар футболидаги энг яхшилар ҳам тақдирланишди. Номинациялар ва уларнинг ғолиблари қуйидагича:
“Ўзбек футболининг нуронийси” – Биродар Абдураимов
“Фидойилик рамзи” – Анвар Оҳунов
“Йил ҳаками” – Вадим Агишев ва Розиябону Юсупова
“Fair Плай” – "Хоразм" футбол клуби
“Энг яхши ёшлар мураббийи” – Фарҳод Нишонов
“Ёш юлдуз” – Аббосбек Файзуллаев
“Энг яхши футзал мураббийи” – Баҳодир Аҳмедов
“Энг яхши футзалчи” – Ҳусниддин Нишонов
“Аёллар олий лигаси мураббийи” – Владислав Хан ("Севинч")
“Аёллар олий лигаси футболчиси” – Мафтуна Шойимова ("Севинч")
“Аёллар олий лигаси тўпурари” – Диёра Ҳабибуллаева (“Сўғдиёна- В”)
“Про лига мураббийи” – Виктор Кумиков ("Андижон")
“Про лига футболчиси” – Рўзимбой Аҳмедов ("Бухоро")
“Соса-Сола Суперлига тўпурари” – Драган Черан ("Пахтакор")
“Соса-Сола Суперлига мураббийи” – Рўзиқул Бердиев ("Насаф")
“Соса-Сола Суперлига футболчиси” – Драган Черан ("Пахтакор")
“Соса-Сола Суперлигада йил голи” – Ислом Тошпўлатов ("Сурхон")
“Йилнинг энг яхши аёллар мураббийи” – Шерали Бобоқулов ("Сўғдиёна-В")
“Энг яхши аёл футболчи” – Маҳлиё Сарикова ("Севинч")
“Йилнинг энг яхши мураббийи” – Тимур Кападзе (Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ва "Олимпик" бош мураббийи)
“Йилнинг энг яхши футболчиси” – Жамшид Искандеров ("Навбаҳор")
Маросимда Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Профессионал футбол лигаси раҳбарияти, хусусан, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳам иштирок этди.