https://sputniknews.uz/20221126/orolboyi-mintaqasidagi-bolalar-uchun-yangi-turdagi-sut-mahsulotlari-ishlab-chiqariladi-30269988.html
Оролбўйи минтақасидаги болалар учун янги турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади
Оролбўйи минтақасидаги болалар учун янги турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади
Sputnik Ўзбекистон
Қорақалпоғистонда болалар учун янги турдаги сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. 26.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-26T15:22+0500
2022-11-26T15:22+0500
2022-11-26T15:22+0500
жамият
қорақалпоғистон
орол денгизи
болалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1a/30270094_256:0:1280:576_1920x0_80_0_0_577dfd2b8db6c05f2608cbd01942cde8.jpg
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Қорақалпоғистонда болалар учун мутлақо янги турдаги сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақида Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди.Нукус шаҳрида жойлашган "Panaev Farms" фермер хўжалиги томонидан янги турдаги сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.Мазкур ишлар "Оролбўйи минтақасида яшовчи болалар учун сут кислотали бактерияларнинг маҳаллий штаммлари асосида сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш" лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.Лойиҳанинг тўлиқ қувватда ишга туширилиши натижасида 8та янги иш ўринлари яратилди. Келгусида мавжуд талаблардан келиб чиқиб, олиб келинган ускуналарда яна 50 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятлари мавжуд.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1a/30270094_467:0:1235:576_1920x0_80_0_0_a2e0c36b4aa5c303f2226d182c298e58.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қорақалпоғистон, орол денгизи, болалар
жамият, қорақалпоғистон, орол денгизи, болалар
Оролбўйи минтақасидаги болалар учун янги турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади
Қорақалпоғистонда болалар учун янги турдаги сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Қорақалпоғистонда болалар учун мутлақо янги турдаги сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақида Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар
берди. Нукус шаҳрида жойлашган "Panaev Farms" фермер хўжалиги томонидан янги турдаги сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.
Мазкур ишлар "Оролбўйи минтақасида яшовчи болалар учун сут кислотали бактерияларнинг маҳаллий штаммлари асосида сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш" лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.
“Ушбу лойиҳа ўтган йили Инновацион ривожланиш вазирлиги маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган. Туркия давлатидан жами 90 минг доллар қийматидаги замонавий ускуналар олиб келинди ва йилига 60 тонна сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга”, дейилади хабарда.
Лойиҳанинг тўлиқ қувватда ишга туширилиши натижасида 8та янги иш ўринлари яратилди. Келгусида мавжуд талаблардан келиб чиқиб, олиб келинган ускуналарда яна 50 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятлари мавжуд.