https://sputniknews.uz/20221126/oav-turkiyaning-suriyadagi-operatsiyasi-tafsilotlari-malum-boldi-30272258.html
ОАВ: Туркиянинг Суриядаги операцияси тафсилотлари маълум бўлди
ОАВ: Туркиянинг Суриядаги операцияси тафсилотлари маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Анқара Вашингтоннинг огоҳлантиришига қарамай махсус операцияни давом эттирди. 26.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-26T18:00+0500
2022-11-26T18:00+0500
2022-11-26T18:00+0500
дунёда
туркия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Туркия ҳарбийларининг Суриядаги қуруқликдаги операцияси имкон қадар тезроқ амалга оширилади. Бу ҳақида РИА Новости Yeni Şafak газетасига таяниб хабар берди.Газетанинг ёзишича, яқинда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған раислигида Адолат ва тараққиёт партиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.Учрашувнинг асосий мавзуси терроризмга қарши кураш бўлди. Миллий Мудофаа вазири Ҳулуси Акар ва Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли тақдимот қилди.Амалиёт давомида Вашингтон Анқарани “ҳудуд уларнинг назорати остида бўлгани учун у ерга кирмасликлари керак” дея огоҳлантирган. Бироқ шунга қарамай Туркия ҳаракатни давом эттирди.Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрдан бери Туркия Сурия шимолида Курдистон ишчилар партияси жангариларига қарши ҳаво амалиётини ўтказмоқда.
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, туркия
ОАВ: Туркиянинг Суриядаги операцияси тафсилотлари маълум бўлди
Анқара Вашингтоннинг огоҳлантиришига қарамай махсус операцияни давом эттирди.
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Туркия ҳарбийларининг Суриядаги қуруқликдаги операцияси имкон қадар тезроқ амалга оширилади. Бу ҳақида
РИА Новости Yeni Şafak газетасига таяниб хабар берди.
Газетанинг ёзишича, яқинда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған раислигида Адолат ва тараққиёт партиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашувнинг асосий мавзуси терроризмга қарши кураш бўлди. Миллий Мудофаа вазири Ҳулуси Акар ва Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли тақдимот қилди.
“Ҳисоботда қуруқликдаги операция имкон қадар тезроқ амалга оширилиши, Сурия шимолидаги Панжа-қилич ҳаво операцияси бўйича Россия ва АҚШдан керакли ёрдамни олишнинг имкони бўлмагани, аммо шунга қарамай, операция муваффақиятли ўтгани маълум қилинди. Бу жараёнда АҚШнинг иккиюзламачи муносабати танқид қилинди”, дея Туркия газетасининг сўзларидан иқтибос келтирди РИА Новости.
Амалиёт давомида Вашингтон Анқарани “ҳудуд уларнинг назорати остида бўлгани учун у ерга кирмасликлари керак” дея огоҳлантирган. Бироқ шунга қарамай Туркия ҳаракатни давом эттирди.
Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрдан бери Туркия Сурия шимолида Курдистон ишчилар партияси жангариларига қарши ҳаво амалиётини ўтказмоқда.