https://sputniknews.uz/20221124/ukraina-asosan-rusiyzabon-viloyatlarni-safarbar-qilmoqda-30219720.html
Украина асосан русийзабон вилоятларни сафарбар қилмоқда
Украина асосан русийзабон вилоятларни сафарбар қилмоқда
Украина шарқида оммавий сафарбарлик эълон қилинган бир вақтда ғарбий вилоятларда 30-40 киши сафарбар қилинган холос. 24.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-24T14:30+0500
2022-11-24T14:30+0500
2022-11-24T14:30+0500
дунёда
украина
владимир зеленский
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1d/28643897_0:133:3171:1916_1920x0_80_0_0_d6d9a419eec8c9d96abeb9d510ef5eec.jpg
ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik. Президент Владимир Зеленский девонининг буйруғи билан Украинанинг русийзабон ҳудудларида тўлиқ сафарбарлик ишлари олиб борилмоқда, деб маълум қилди РИА Новостига Россия ҳуқуқни сақлаш органларининг Херсон вилоятидадаги вакили.Худди шундай ҳолат Запорожье вилоятининг Киев назорати остидаги қисмида ҳам содир бўлмоқда, лекин Украинанинг ғарбий вилоятларида вазият бошқача. "Ғарбий вилоятларда деярли ҳеч кимга тегмаяпти. Ивано-Франковскда 40 киши, Львовда 30 киши сафарбар қилинган холос", - дея таъкидлади ҳуқуқ-тартибот ходими.Шу тариқа, Киев мамлакатнинг жануби-шарқий вилоятларининг потенциал хавфли русийзабон аҳолисини йўқ қилиш сиёсатини давом эттирмоқда, дея тушунтирди ҳарбий агентликка.Аввалроқ, Рада Зеленскийнинг таклифи билан Украинадаги ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддатини 90 кунга, 2023 йилнинг 19 февралига қадар узайтирган эди.Украинада 24 февраль куни ҳарбий ҳолат режими жорий этилди, эртаси куни Зеленский умумий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади ва ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларга мамлакатни тарк этиш тақиқланди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1d/28643897_219:0:2950:2048_1920x0_80_0_0_19b317d268cb550d032e514c2589885e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
дунёда, украина, владимир зеленский
дунёда, украина, владимир зеленский
Украина асосан русийзабон вилоятларни сафарбар қилмоқда
Украина шарқида оммавий сафарбарлик эълон қилинган бир вақтда ғарбий вилоятларда 30-40 киши сафарбар қилинган холос.
ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik. Президент Владимир Зеленский девонининг буйруғи билан Украинанинг русийзабон ҳудудларида тўлиқ сафарбарлик ишлари олиб борилмоқда, деб маълум қилди РИА Новостига Россия ҳуқуқни сақлаш органларининг Херсон вилоятидадаги вакили.
"Украина Қуролли Кучларидаги манбаларимиз маълумотларига кўра, умумий сафарбарлик фақат Украинанинг русийзабон ҳудудларида - Николаев, Днепропетровск, Черкассида амалга оширилмоқда", - деб таъкидлади агентлик суҳбатдоши.
Худди шундай ҳолат Запорожье вилоятининг Киев назорати остидаги қисмида ҳам содир бўлмоқда, лекин Украинанинг ғарбий вилоятларида вазият бошқача.
"Ғарбий вилоятларда деярли ҳеч кимга тегмаяпти. Ивано-Франковскда 40 киши, Львовда 30 киши сафарбар қилинган холос", - дея таъкидлади ҳуқуқ-тартибот ходими.
Шу тариқа, Киев мамлакатнинг жануби-шарқий вилоятларининг потенциал хавфли русийзабон аҳолисини йўқ қилиш сиёсатини давом эттирмоқда, дея тушунтирди ҳарбий агентликка.
“Украина жануби-шарқидаги аҳолининг умумий сафарбарлиги туфайли, асосан, русийзабон фуқаролар фронтга кетмоқда, Украина қўшинлари эса жанговар ҳаракатлар вақтида руслар томонидан тор-мор қилинмоқда. Шу тариқа Зеленский ўзининг англосакс кураторларининг буйруғини бажармоқда - Украина ғарбидан келганларни жойлаштириш учун ерларни бўшатиб бермоқда”, — дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ, Рада Зеленскийнинг таклифи билан Украинадаги ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддатини 90 кунга, 2023 йилнинг 19 февралига қадар узайтирган эди.
Украинада 24 февраль куни ҳарбий ҳолат режими жорий этилди, эртаси куни Зеленский умумий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади ва ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларга мамлакатни тарк этиш тақиқланди.